Latest news

00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  3 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  1 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  6 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  4 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  2 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  10 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  10 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  6 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  8 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  3

ОЧЛ-2016 4-тур. “Насаф” – “Ал-Жайиш” учрашуви ҳакамлари News

ОЧЛ-2016 4-тур. “Насаф” – “Ал-Жайиш” учрашуви ҳакамлари

5 апрель сешанба куни “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур учрашувини ўз майдонида Қатарнинг “Ал-Жайиш” клубига қарши ўтказади.

Ана шу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Учрашувни гонконглик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради, Лиу Квок Ман учрашув бош ҳаками этиб тайинланган, унга қанотларда ҳамюртлари Чой Хун Кит ва Ченг Ой Чолар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам сифатида яна бир гонконглик ҳакам Хо Вай Синг ишлайди. Ҳакамлар ишини эронлик мутахасис Иноят Маъсуд назорат қилади. Учрашувда Хуанг Сунг комиссарлик қилади, Хитой Халқ Республикасидан.

ОЧЛ, 4-тур. 05.04.2016.
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал-Жайиш” (Қатар) 
“Марказий” стадион. Соат 18:45да
Бош ҳакам:
Лиу Квок Ман (Гонконг)
Рефери ассистенти 1: Чой Хун Кит (Гонконг)
Рефери асистенти 2: Ченг Ой Чо (Гонконг)
Тўртинчи ҳакам: Хо Вай Синг (Гонконг)
Учрашув назоратчиси: Иноят Масъуд (Эрон)
Учрашув комиссари: Хуанг Сунг (Хитой)

Бош ҳакам ҳақида қисқача маълумот: Лиу Квок Ман 1978 йил 1 июлда таваллуд топган. Бу йил у 38 ёшга тўлади. 2008 йилдан буён ФИФА рефериси ҳисобланади. 2012 йилдан ОЧЛ ўйинларини бошқариб келади.  Шу пайтгача Осиё чемпионлар лигасининг 4 мавсумида ишлаган ва 7та ўйинни бошқарган, у бошқарган ўйинларда 27та сариқ ва 2та қизил карточка кўрсатган.

Ушбу ҳакам юртимиз клубларидан ОЧЛда  фақат  “Бунёдкор” клуби  иштирокидаги ўйинларда ҳакамлик қилган. Жумладан, 2012 йилги ОЧЛ мусобақасининг нимчорак финали доирасидаги “Сеонгнам Ильва Чунма” – “Бунёдкор” (0:1) баҳсида тўртинчи ҳакам, 2 май 2012 йилда  “Аделайде Юнайтед” – “Бунёдкор” (0:0) ҳамда 22 апрел 2015 йили бўлиб ўтган “Бунёдкор” – “Ал-Наср” (0:1) учрашувларида эса бош ҳакам сифатида ишлаган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика