Latest news

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

ОЧЛ-2015: "Плей-офф"да машҳур клублар News

ОЧЛ-2015: "Плей-офф"да машҳур клублар

29 ноябрь куни Осиё футбол конфедерацияси 2015 йилги Осиё Чемпионлар лигаси турнири учун мамлакатларга ажратилган квоталар сонини эълон қилади.
Шунингдек, ОФК вакиллари 29 ноябрь санасида уч босқичдан иборат бўладиган плей-офф учрашувлари жадвалини ҳам омма эътиборига ҳавола этади.

Плей-оффнинг биринчи босқичи 4 февраль, иккинчи учрашувлари 10 февраль ва гуруҳ босқичига йўлланма берувчи учинчи баҳслар 17 февраль саналарига белгиланган. Шуни қайд этиш керакки, учрашув ғолиблари битта ўйин натижасига кўра аниқланади. Плей-офф баҳслари ОФКнинг Осиё Чемпионлар лигаси учун жорий этган рейтингида юқори баҳога эга бўлган мамлакат клуби майдонида бўлиб ўтади.

Ҳозирча ғарб минтақасида плей-офф баҳсларида иштирок этадиган барча 15та жамоанинг номлари маълум. Улар ичида мусобақанинг энг тажрибали жамоаси сифатида Қатарнинг “Ал-Садд” клубини кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу жамоа 2015 йилги турнирни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 10-бор қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида иштирок этади. Қатарликлар бир бор эса турнирнинг бош совринига эга чиқишган. Бу борада иккинчи кўрсаткич “Бунёдкор”га тегишли. “Қалдирғочлар” 8-бор мусобақага киришадилар.

Умуман олганда, ғарб минтақасида гуруҳ босқичига йўлланма берувчи 4та йўлланма учун жами 15та клуб баҳс олиб боради. Шарқда эса 4та йўлланма учун 14та жамоа курашга киришади.

ҒАРБ
1.“Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони)
2.“Нафт Теҳрон” (Эрон)
3.“Бунёдкор” (Ўзбекистон)
4.“Насаф” (Ўзбекистон)
5.“Ал-Ваҳда” (БАА)
6.“Ал-Жазира” (БАА)
7.“Ал-Садд” (Қатар)
8.“Ал-Жаиш” (Қатар)
9.“Арбил” (Ироқ)
10.“Ал-Қодсия” (Қувайт)
11.“Ал-Виҳдат” (Иордания)
12.“Ал-Наҳда” (Уммон)
13.“Риффа” (Баҳрайн)
14.“Нажмеҳ” (Ливан)
15.“Ал-Ваҳда” (Сурия)

ШАРҚ
1.К-лига 3-ўрин соҳиби: “Поханг Стилерз”, “Сеул” ёки “Жежу Юнайтед” клубларидан бири (Жанубий Корея)
2.J-лига 3-ўрин соҳиби: “Кашима Антлерс”, “Саган Тосу”, “Кашива Рейсол” ёки “Кавасаки Фронтале” клубларидан бири (Япония)
3.“Централ Кост Маринерс” (Австралия)
4.“Бейцзин Гуоань” (Хитой)
5.“Гуанчжоу Р&Ф” (Хитой)
6.“Бангкок Гласс” (Таиланд)
7.“Чонбури” (Таиланд)
8.“Хай Фонг” (Вьетнам)
9.“Персиб Бандунг” (Индонезия)
10.“Китчи” (Гонгконг)
11.“Яданарбон” (Мьянма)
12.“Жохор Дарул Таъзим” (Малайзия)
13.“Бенгалуру” (Хиндистон)
14.“Варриорс” (Сингапур)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика