ОЧЛ-2014. Эртага "Локомотив"нинг рақиби аниқланади
01 feb 2014 15:31
News
ОЧЛ-2014. Эртага "Локомотив"нинг рақиби аниқланади
Эртага, 2 февраль куни Осиё чемпионлар лигаси плей-оффи биринчи босқичи доирасида тўртта ўйин бўлиб ўтади.
Улар орасида ўзбекистонлик футбол мухлислари учун муҳим ўйин бор. "Ал Қувайт" ва "Ал Шорта" ўртасидаги учрашув ғолиби 8 февраль куни Тошкентда "Локомотив" билан тўқнаш келади. Қувайт ва Ироқ клублари ўртасидаги баҳсни БАА мамлакатидан келган ҳакамлар бошқариб боришади. Уларга Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад бошчилик қилади. Ўйин 2 февраль куни Тошкент вақти билан соат 21:30да старт олади.
29 февраль куни Шарқий минтақада плей-офф биринчи босқичи доирасида илк учрашув бўлиб ўтганди. Ҳиндистонда бўлиб ўтган баҳсда "Пуна" Вьетнамнинг "ТТ Ханой" клубига 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Энди "ТТ Ханой" иккинчи босқичда Таиланднинг "Муантонг Юнайтед" клуби билан куч синашади.
2 февраль кунги барча ўйинлар билан танишиб олинг:
16:30 - "Тампинес Роверс" (Сингапур) - "Саут Чайна" (Гонконг)
20:00 - "Ал Сувайқ" (Уммон) - "Ал Қодисия" (Қувайт)
20:00 - "Шабаб Ал Ордун" (Қувайт) - "Ал Хидд" (Баҳрайн)
21:30 - "Ал Қувайт" (Қувайт) - "Ал Шорта" (Ироқ)

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments