Latest news

22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

ОЧЛ-2013. Биринчи финалда ғолиб аниқланмади News

ОЧЛ-2013. Биринчи финалда ғолиб аниқланмади

Бугун Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида бу йилги Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки финал учрашуви бўлиб ўтади.
Унда "Сеул" клуби Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клубини қабул қилди. Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борган бу ўйинда ғолиб аниқланмади.

12-дақиқада мезбонлар вакили Серхио Эскудеро ҳисобни очди - 1:0. Бунга меҳмонлар сафида бразилиялик Элкесон жавоб қайтарди - 1:1.

Иккинчи бўлимда Гао Линнинг голи Марчелло Липпи шогирдларини олдинга олиб чиқди - 1:2. Учрашув якунига 7 дақиқа қолганида майдон эгаларининг черногориялик ҳужумчиси Деян Дамьянович бу ўйин дуранг билан тугашини таъминлади - 2:2.

Иккинчи ҳал қилувчи финал 9 ноябрь куни Хитойда бўлиб ўтади.

"Сеул" - "Гуанчжоу Эвергранд" 2:2
Бош ҳакам
: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Голлар: Эскудеро 12, Дамьянович 83 - Элкесон 30, Гао Лин 59.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика