Latest news

02:30Европа лигаси. "Рома" дуранг ўйнади, "Аякс"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 02:07Расман: Машарипов клуби бош мураббийсиз қол(а)ди  0 01:18Рой Кин: "Арсенал" кичик жамоа каби ўйнади"  1 00:43Эрик тен Хаг муаммо нимадалигини айтди  5 00:26Европа лигаси. "Тоттенхэм" - "Қорабоғ" баҳси кеч бошланиши сабаби маълум бўлди  0 00:05Европа лигаси. Моуринью жамоаси ғалаба билан бошлади  0 23:50Марокаш терма жамоаси дарвозабони: "Бразилияни мағлуб этиш учун боримизни берамиз"   0 23:38Иван Бошкович: “Сафарда кучли рақибни мағлуб этиш ёқимли, лекин майдон ҳолати ўйин сифатига таъсир кўрсатди”  3 23:20Сергей Лушчан: “Мухлислардан узр сўрайман. Финал олдидан бугун антифутбол ўйнадик”  6 23:11Амалдаги жаҳон чемпионлари Андижондан уйига равона қилинган учрашувнинг энг ҳиссиётли ГАЛЕРЕЯСИ  0 23:02Қозоғистон футзал термаси устози: "Португалия жарима майдончамиз томонда кўплаб ҳужумлар уюштиришини ва бунга сабр қилишимиз кераклигини билардик"  0 22:45АПЛ ярим автоматик оффсайд аниқлаш тизими борасида бир қарорга кела олмаяпти  0 22:13"Милан" ва Тео келиша олмаяпти  1 21:50Футзал бўйича ЖЧ. Қозоғистонликлар келди! Игита етакчилигидаги терма жамоа амалдаги ЖЧ ғолибининг кунини кўрсатди!  15 21:44Февзи Давлетов: “Қизил карточка ўйиннинг боришига таъсир кўрсатди”  4

ОЧЛ 2. "Насаф" Кувайтда нурсиз дуранг қайд этди, Абдувоҳид Неъматов қаҳрамон! News

ОЧЛ 2. "Насаф" Кувайтда нурсиз дуранг қайд этди, Абдувоҳид Неъматов қаҳрамон!

Осиё чемпионлар лигаси-2 турнирида "Насаф" ўз юришини бошламоқда.

"Кувайт СК" – "Насаф" 0:0

"Жобир Ал Аҳмад" халқаро стадиони, Кувайт

18 сентябрь, 20:00

Бош ҳакам: Муҳаммад Алшамрани (Саудия Арабистони)

Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Алрефайи, Омар Али Алжамол (Саудия Арабистони)

Захира ҳакам: Клиффорд Дайпуят (Филиппин)

Учрашув комиссари: Волид Муҳаммад Тоҳир (БАА)

"Кувайт СК": 33.Суод Алҳушан, 2.Сами Алсенеа, 3.Машери Аленези, 4.Редҳа Абужабара (9.Файсал Алҳарби, 82), 11.Муҳаммад Абдуллоҳ, 14.Аҳмад Исмоил (8.Аҳмад Алдҳефири, 69), 20.Юсуф Алсулаймон (27.Яссин Ҳенесси, 46), 22.Амине Абулфатҳ, 26.Муҳаммад Марҳуд (21.Алипур Дара, 82), 35.Арсене Зола Киаку, 37. Яхё Жабране.

Захира: 5.Фаҳад Алҳажери, 6.Юсуф Алҳебези, 10.Талал Алфадҳел, 13.Фаҳад Алрешиди, 23.Муҳаммад Алрашиди, 40.Абдулраҳмон Марзуқ, 45.Султан Алфараж.

"Насаф":  35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшоджон Комилов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов (6.Муродбек Раҳматов, 58), 10.Бобир Абдихолиқов (77.Ойбек Бозоров, 58), 14.Шароф Муҳиддинов, 19.Стефан Чолович (21.Дониёржон Нарзуллаев, 87), 23.Юэль Валентино, 28.Шухрат Муҳаммадиев, 88.Марко Станоевич (9.Жавоҳир Сидиқов, 73).

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 3.Шохжаҳон Султонмуродов,24.Сардорбек Баҳромов, 

Огоҳлантириш: Арсене Зола Киаку (49).

Kuwait SC

AFC Champions League Two Grp. D . Round 1

18/09/2024, 21:00

0
:
0
Finished

Nasaf Qarshi

45'
90'

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Насаф" турнирни дуранг билан бошламоқда.

90+5. Қувайтликларда хавфли вазият юзага келди. Жаримадан узатилган тўп дарвозага йўлланди ва ноаниқ зарба бўлди.

Қайд этиш керак, Бугунги ўйинни юқори даражада ўтказган Абдувоҳид Неъматов "Насаф"да энг юқори балл олган футболчи бўлиб турибди.

Ўйинга 4 дақиқа қўшилди.

85. УХХХХХХ!!! Қанотдан узатилган тўпни Яссин Ҳенесси "Насаф" дарвозаси томон йўллади. Тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

83. АБДУВОҲИИИИДДДДД!! Яна суперсейв! Бугун Абдувоҳиднинг куни бўлмоқда! Бу эса ёмон сигнал(

81. Эҳҳҳҳҳ!!! Чолович рақиб жарима майдончаси ичига кириб, дарвоза яқинига тўпни оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.

77. АБДУВОҲИИИИИИДДДД!! ДАҲШАТ СЕЙВ! Жаримадан узатилган тўпни рақиб футболчиси Неъматовнинг шундоққина ёнидан дарвозаси томон боши билан зарба йўллади. Супермуперсейв бўлди!

73. Жароҳатланган Марко Станоевич ўрнини Жавоҳир Сидиқов эгалламоқда. Умуман олганда бир ижрочи ўрнига кучга тўла ижрочи майдонга тушяпти.

71. "Насаф" яна тезкор қарши ҳужумга ўтди. Юэлга аталган сўнгги пас ҳимоячи таъқиби остида дарвозабонгача етиб борди.

68. АБДУВОҲИИИИДДДДДД!! Муҳаммад Марҳуднинг зарбасини Неъматов қийинчилик билан қайтарди. Мана нимага у Суперлигада иккинчи даврада гол ўтказиб юбормаяпти.

66. ЗАРБААААААА!! Юэлнинг тўп узатишидан кейин ўткир бурчакдаги Раҳматов дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди. Посбон ўз ўрнида!

63. Қувайтликлар футболчиси "Насаф" пости томон зарба йўллади. Неъматов тўпни осонликча ушлади.

60. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!! Юэль тўпга сакраганида балки бўш қолган дарвозани ишғол қилиши мумкин бўларди...

58. "Насаф" таркибида икки ўзгариш бўлди. Бозоров ва Раҳматов ўйинга ташланди.

55. УХХХХХХХ!!! "Насаф" ҳужум уюштириб турган пайтда "Қувайт СК" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Якуний зарба Муҳаммад Абдуллоҳга тегишли бўлди. Ноаниқ.

50. Мозговойнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

47. УХХХХХ!! "Насаф" ҳимоячиси Дилшоджон Комилов рақибини жарима майдончаси ичида йиқитди. Бу вазиятга ҳакам аралашмади.

46. Иккинчи бўлим ҳам биринчиси каби старт олди. Яъни, мезбонлар яна ноаниқ зарба йўллашди. Бу сафар зарба муаллифи Муҳаммад Абдуллоҳ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС! Ҳозирча икки томон ҳам фаол ўйин кўрсатгани йўқ. Бироз зерикарли ўтган тайм якунланди.

45+1. УХХХХХХ!! Жаримадан тепилган тўпни Неъматов биринчи уринишда ушлаб ололмади ва юракни бироз ҳовучлатди. Тўпни эгаллаб олиб, тезкор қарши ҳужум бошламоқчи бўлганида рақиби унга қарши фол ишлатди.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

45. Энди "Қувайт СК"да жарима зарбаси.

44. "Насаф" жаримадан фойда чиқара олмади. Тўп узатилган паллада ҳужумда фол қайд этилди.

43. Мозговойга қарши фол ишлатилди ва жарима зарбаси белгиланди.

38. "Қувайт СК" тезкор қарши ҳужумга ўтди Бироқ рақиблар футболчиси очиқдан-очиқ пенальти ишлашга ҳаракат қилди. Бош ҳакам вазиятга эътибор ҳам қилгани йўқ.

36. "Насаф" жарима зарбасига эга бўлди. Муҳиддиновнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

30. Қувайтликларнинг ўнг қанотидан "Насаф" дарвозаси ёнига узатилган тўпни "Abduvohid Airways" ўз парвози билан тўпни уриб юборди.

26. Бурчакдан тўп ўйинга киритилди. Ундан узатилган тўпни Дилшоджон Комилов рақиби дарвозаси томон йўллади. Тўп тепадан ўтиб кетди.

25. ЗАРБААААААА!!! Чоловичнинг зарбасини Алҳушан қайтарди!

20. "Насаф" ҳужумга ўтаётганди. Лекин Зафармурод ҳужумда Аленезига қарши фол ишлатди ва тўп мезбонларга олиб берилди.

17. ЗАРБАААААААААААА!! Юсуф Алсулаймоннинг боши билан йўллаган зарбасини Неъматов катта қийинчилик билан қайтарди. Суперсейв кўрдик!

16. УХХХХХХ!!! "Қувайт СК" ҳужуми хавфли кўриниш олди. Лекин зарба бера олишмади мезбонлар.

13. ЗАРБАААААААА!! Аҳмад Исмоил қаршиликлар дарвозаси томон зарба йўллади. Бир ойдан буён гол ўтказишни истамаётган Абдувоҳид Неъматов эса зарбани қайтариб юборди.

11. УХХХХХХХ!!! "Насаф" яхши ҳужум уюштираётганди. Юэль вазият назоратини йўқотди ва қанотда бўш турган Муҳиддиновни кўрмади. У "боши берк кўча"га кириб қолган Бобирга тўпни оширди ва натижада тўпни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

9. Аленези "Насаф" жарима майдончаси ичида пайдо бўлди. Муҳаммадиев вазиятни осонлик билан бартараф қилиб берди.

6. Станоевич узоқ масофадан Суод Алҳушан дарвозасини нишонга олди. Зарба ноаниқ кетди.

Маълумот учун, ушбу жамоа ёзда Туркияда ўзимизнинг "Локомотив" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказган ва унда 2:1 ҳисобида ғалабага эришган экан. Энг қизиғи, ўшанда Дилшоджон Комилов "Локо" сардори сифатида майдонга тушган)

1. Илк сонияларданоқ мезбонлар ҳужумга ўтишди. Муҳаммад Абдуллоҳнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Баҳс стартига оз вақт қолмоқда. Жамоалар ўз томонларини танлаб олишди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Жобир Ал Аҳмад" стадионига қаратамиз. "Насаф" бугун иккинчи даражали ОЧЛда ўз юришини бошламоқда

Rating: +21   

Comments

+12   
18 sep 22:21:26
Aziz Yuldashev
Reply to comment by Haqiqatparvar
Урган Пахтакор Насаф Судякормас. Хулласи Насаф Узб ни бренди
Оғайни хар ким учун ўз клуби бренд.
Андижонликлар учун Андижон бренд!
Фарғона учун Нефтчи бренд!
Бухороликлар учун Бухоро бренд!
Ўзбекистон номидан гапирманг.
+9   
18 sep 22:42:56
Muzaffar
Эрон билан уйинда Абдувохидни синаб курмаса булмайди
+8   
19 sep 00:11:44
Музаффар Махмудов
Абдувохид зур турди лекин
+8   
18 sep 22:57:02
Temirchi
Reply to comment by ArsaBarsa
Kubokda ham, superkubokda ham muntazam yutib kelyaptiku Nasaf Paxtakorni
Statistikada 46-16 Paxtakor foydasiga
+8   
18 sep 22:12:59
A.S.А
Насаф шу зайлда акл билан кучни тежаб уйнайвериши керак. Мухими Артел лига! Чемпион булса кейинги йили Осие элит лигада уйнаши мумкин. Асосий масала хал булса бу каби жамоалардан сакраб утиб кетса булади экан.
+8   
18 sep 22:03:34
Ya Bolelshik
Kuwait SC klubi Osiyoda 13-o'rinda, Nasaf 55-o'rinda, Navbahor 100-o'rinda, Paxtakor 102-o'rinda ekan
+8   
18 sep 21:57:09
Насаф мухлиси
Командада чемпионлик рухияти сингдирилибди.
+6   
19 sep 00:47:17
Акром Акрамович
Reply to comment by Asqar Qulmurodov
Насаф ОФК кубогини олган, шуниям биласизми
Насаф офк кубокни олган ягона жамоа хозирча.
Пахтакор мдх кубокни олган ягона жамоа.
Шу иккала клубдан бошка халкаро майдонда бошка хеч кайси клуб каромат куосатгани йук. Буям хозирча. Вакт утиб яна кайсидир узбек клубларини халкаро майдонда чемпион булиш насб килиб колар.
+6   
18 sep 23:06:22
О
Темирчи нега айнан темирчисан?
Металомчимисан?Футболни Ф харфини тушунасанми?
+6   
18 sep 22:41:15
MIRZOHID RAXIMOV
Utkir teshik atmen Abduvoxidni quyish kk termaga lekin ko'r Katanets ugey uglini asosiyga tushiraveradi
+6   
18 sep 20:58:16
ArsenalLondon
Насафга омад!!! Ватанимиз шарафини муносиб химоя килинглар квота учун хам натижалар мухим
+5   
18 sep 23:59:08
Акром Акрамович
Reply to comment by Ravshan Nabiyev
Четда Ватан Шани учун уйнамокда сенлар бу ерда Бир биринчи куни ковлайсанлар .Узбек деган номга иснот келтирмаларинг.
Кеча ман пахтакорни уйинини стадионда курдим.
Тахминан 3500 та одам бор эди. Шу уйини куриб бир нарсага амин булдимки, кеча пахтакор хохласа ютарди. Футболчилар ва мураббий уртасида катта низо борлиги ойнадак куриниб турибди. Максимни гапини хеч кайси футболчи бир тийинга омаяпти Манга энг еккан жойи уйин тугагандан кейин пахтакор мухлислари Максим аут деб бакиришгани ёкди. Хулоса шуки максим пахтакор бош мураббийи экан пахтакор футболчилари ютказаверишади ёки энг купи бн дурранг килишади. Бу имкониятдан насаф чемпион буламан деса фойдаланиб колиши шарт.
+5   
18 sep 23:03:18
A.S.А
Насаф Кувайтнинг халк жамоаси билан ярим куч билан уйнаб, очко ола билди. Уларда хам шох сохта шекилли!
+5   
18 sep 23:01:01
BOBIRBEK_URINOV
Reply to comment by Aziz Yuldashev
Оғайни хар ким учун ўз клуби бренд. Андижонликлар учун Андижон бренд! Фарғона учун Нефтчи бренд! Бухороликлар учун Бухоро бренд! Ўзбекистон номидан гапирманг.
Тугри айтасиз! Бу санаган брэндлариз факат уз худудизда брэнд!
НАСАФ эса дунёда!!!! Саломат булинг...
+5   
18 sep 22:51:09
O'ZBEK futbol fanati
Pazor Nasaf!!!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика