Latest news

01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Челси" 0:2 (онлайн ҳисоб)  10 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  4 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  12 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

"OC" Incheon News: 39 ёшли Чусовитинадан кумуш медаль! News

"OC" Incheon News: 39 ёшли Чусовитинадан кумуш медаль!

Бугун Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна учта медаль қўшилди: иккита кумуш ва битта бронза.
Ўзбекистон спорти ифтихори Оксана Чусовитина терма жамоамиз ғазнасига ўзининг 39 ёшида Осиё ўйинларининг кумуш медалини туҳфа этди. Спорт гимнастикачимиз таяниб сакраш баҳсларида 14.750 балл билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

Осиё ўйинлари чемпиони бўлиш КХДР вакиласи Хонг Юн Чжонгга (15.349) насиб этди. Вьетнам терма жамоаси аъзоси Пан Ти Ха (14.683) бронза медалига сазовор бўлди.



Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг оғир атлетика баҳсларида навбатдаги вазн тоифаси ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди. Эркаклар ўртасидаги 85 кг. вазн тоифасида хитойлик Шин Тен Тао икки курашда умумий 381 кг. тошни ўзига бўйсундириб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

Кумуш медал (380 кг.) Эрон вакили Киануш Рустамига насиб этган бўлса, 369 кг. натижа қайд этган ҳамюртимиз Улуғбек Алимов бронза медали билан тақдирланди.

Алимов даст кўтаришда 164, силтаб кўтаришда 205 кг. тошни ўзига бўйсундирди. Шундай қилиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 8тага етди. Ҳозирча ҳисобимизда 1та кумуш ва 7та бронза медали бор.



Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг спорт гимнастикаси мусобақаларида иккинчи медал қўлга киритилди. Эътиборлиси, бу сафар ҳам кумуш медалга сазовор бўлдик.

Аниқроғи, от (конь) устида бажарилган машқларда иштирок этган ҳамюртимиз Абдулла Азимов шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Азимов 14.866 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Япониялик Масайоши Ямамото ушбу йўналишда Осиё ўйинлари чемпионига айланди. Кореялик Парк Мин бронза медали билан тақдирланди.

Бугунги мусобақалар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони роппа-роса 10 тага етди. Шулардан 3 таси кумуш, 7 таси бронза медалидир. Ўзбекистон делегацияси олдига ушбу Осиё ўйинларида камида 60 та медални қўлга киритиш вазифа сифатида қўйилган.



Инчеон-2014. Омонмуродова ғалаба билан бошлади

Инчеон-2014. Сув полоси. Ўзбекистон - Гонконг 16:1

Инчеон-2014. Бокс. Муроджон Аҳмадалиев - Жанг Жиа Вей ФОТОГАЛЕРЕЯ

Инчеон-2014. Теннис. Фольц ва Шарипова жуфтлиги мағлуб бўлди

Инчеон-2014. Мамасолиева 5-ўрин билан чекланди

Инчеон-2014. Оғир атлетика. Улуғбек Алимов бронза олди!

Марс Қўчқоров: Бундай ҳакамлик боксни ўлдириши мумкин

Биринчи куниёқ икки боксчимиз мухлислар сафида

39 ёшида жасорат кўрсатган Чусовитина, ўрнак олинг, ёшларимиз!

Делегациямиз ҳисобида учинчи кумуш, олтинни кутяпмиз

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика