Latest news

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  8 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  30 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

Обрадович: "Нефтчи"га Суперлигада омад тилайман. Фарғоналикларни ҳеч қачон эсдан чиқармайман..." News

Обрадович: "Нефтчи"га Суперлигада омад тилайман. Фарғоналикларни ҳеч қачон эсдан чиқармайман..."

Сайтимиз мухбири "Нефтчи" собиқ ҳужумчиси, Про лига ўтган мавсумининг энг яхши футболчиси Марко Обрадович билан суҳбатлашди.

Бугунги интервьюга рози бўлганингиз учун сизга раҳмат, хозир қаердасиз ва қайси клуб билан шартнома имзоладингиз? 

– Марко, ҳозир қаердасиз? Қайси клуб билан шартнома имзоладингиз? 

– Ҳозирги кунда Сербияда, уйдаман. Сербия Суперлигаси клуби билан шартнома имзолашга яқинман.  

– "Нефтчи"дан кетишингизги нима сабаб бўлган эди?

– Бу саволни менга эмас, клуб раҳбарияти ёки Мўминжоновга берганингиз маьқул. Чунки шартнома муддати тугагач, менга уни узайтириш бўйича мурожаат қилишмади. Шундан кейин кетдим.

– Демак, қолиш ниятингиз бўлган шундайми?

– Ҳа, албатта. Мени Фарғонада хамма нарса қаноатлантирганди, лекин "Нефтчи"дан таклиф бўлмади. 

– Ўзбекистон, хусусан, Фарғона хақида таассуротларингиз қандай? 

– Ўзбекистон халқи жуда хам меҳмондўст. Фарғонада гўзал жойлар кўп, инсонлари ҳам самимий. Кўп жиҳатдан менга ёққан эди.

– Сиз мавсум якунига етгач, сўнгги чемпионлик ўйинидан сўнг ("Нефтчи" – "Динамо" 2:1) тақдирлаш маросимида қатнашмадингиз. Нима сабабдан бундай бўлди?

-Шу куни Дарко Станоевич билан рейсимиз бор эди, бир ой аввал билетларни олиб қўйгандик, агар маросимда қатнашсак, самалётга улгурмас эдик. Шу боис қатнаша олмаганман. 

– Ўтган мавсумда Ўзбекистон Про лигасининг энг яхши ўйинчиси бўлдингиз. Бу қандай амалга ошди? 

– Авваламбор, клубдаги футболчилар билан бир-биримизни яхши тушундик. Шунингдек, меҳнатим самараси ва ўзимга бўлган ишонч энг яхши бўлишимни таъминлади. 

– Обрадович ва Мўминжонов ўртасида келишмовчилик бўлмаганми?  

– Йўқ, Мўминжонов билан ҳеч қандай зиддият кузатилмаган.

– Келаётган мавсумда "Нефтчи" ва унинг мухлисларига тилакларингиз... 

– "Нефтчи” доимо юрагимда сақланиб қолади. Уларга суперлигада омад тилайман. Мухлисларга эса клубга мухлислик қилишда толмасликларини, энг асосийси, соғ-саломат бўлишларини тилайман. Мен фарғоналикларни хеч қачон эсдан чиқармайман. 

Саидабзал Абдуллаев суҳбатлашди

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика