"Обод"нинг янги бош мураббийи ким?
05 aug 2017 18:11
News
Тошкентнинг "Обод" клуби молиявий қийинчиликлар туфайли иккинчи даврада иштирок этиши сўроқ остида қолганди.
Жамоа бош мураббийи Рауф Инилеев ва кўплаб футболчилар жамоани тарк этишди.
Бугун "Навбаҳор" билан ўйин қайдномасида "Обод" бош мураббийи сифатида Андрей Демченко ёзилган. Демак украиналик мутахассиснинг "Обод"ни бошқариши аниқ бўлди.
Андрей Анатольевич Демченко 1976 йил 20 август сансида Украинанинг Запорожье шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Москванинг ЦСКА, Голландиянинг "Аякс", Украинанинг "Металлург З", "Ильичёвец", "Оболонь", "Гелиос" ва Молдованинг "Дачия" клубларида ўйнаган.
Мураббийлик фаолиятини 2011 йил Запорожьенинг "Имекс" клубида бошлаган. Кейинроқ "Металлург З" клубида ишлади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments