Latest news

22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  162 22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  2 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  4 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  19 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  3

"Обод" мураббийининг Тошкентда танишлари борми? News

"Обод" мураббийининг Тошкентда танишлари борми?

Тошкентнинг "Обод" клубида янги мураббий Андрей Демченко иш бошлаганидан хабарингиз бор.

Украиналик мутахассис билан суҳбат қилганимизда "Обод" варианти қандай юзага келгани, янги иш жойида ўз олдига қўйган мақсади ҳамда Тошкентда танишлари борлиги ҳақида гапириб берди. 

- "Менга “Обод” қизиқаётгани ҳақида учинчи қўлдан эшитдим десам ҳам бўлади, - дейди Андрей Анатольевич. - Украинадаги бир танишим Ўзбекистондан вариант бор, Тошкентда ишлайсанми деб сўради. Бу вақтда мен ишсиз бўлиб, ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр эдим. Танишим болаликдаги ўртоғим ҳисобланади ва ҳозирги кунда металл бизнеси, шунингдек агентлик компаниялари билан шуғулланади. Унинг Кипрда агентлик фирмаси бор". 

- "Украинада инқироз давом этмоқда ва кўп одамлар ишсиз. Мен ишлаб келган “Металлург” Запорожье қарийб 80 йиллик фаолиятдан сўнг ёпилди. Бу ерга келишдан олдин бир пайтлар мен билан бирга ўйнаган Жаъфар Ирисметов билан гаплашдим. У бемалол келишим мумкинлигини, Ўзбекистонда ҳам иқтидорлар кўплигини айтди. Шу тариқа “Обод”га ташриф буюрдим. Чунки барибир бекор юргандим".

- "Мен Европада таҳсил олиб “Про” лицензиясини қўлга киритганман ва бу борада муаммо йўқ. Фақат ишласам бўлгани. Агар “Обод”га икки-уч нафар легионер олиб кела олсак, ўйинимиз янада кучаяди деб ўйлайман".

- "Жаъфар Ирисметов билан олдин бирга ўйнаганман. Шунингдек, “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе билан ҳам “Аякс”да бирга тўп тепганмиз. Хуллас, Тошкентда танишлар бор". 

- "Мен Ўзбекистонга шунчаки вақт ўтказиш учун келганим йўқ. Астойдил ишлаб ўзимни кўрсатишни хоҳлайман Футбол ҳақида билимга эгаман ва буни бошқалар билан баҳам кўришни хоҳлайман. Албатта, натижа керак, лекин бу менга босим ўтказмайди. Балки олий лигада қолармиз, балки охирги ўринни олармиз, нима бўлишини билмайман, аммо мен бошқарадиган жамоада футболчилар ақл билан тўп тепишларини хоҳлайман". 

Х.Холиқов


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика