Latest news

16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  0 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  1 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  3 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  5 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10

"Обод" футболчилари антирекорд қайд этишди News

"Обод" футболчилари антирекорд қайд этишди

Кеча олий лиганинг 15-туридан ўрин олган "Обод" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Бу ўйинда "Пахтакор" 4:1 ҳисобида ғолиб бўлди. Эътиборли томони олий лига дебютанти бўлган "Обод" клуби ҳужумчиси Шохруз Норхонов пенальтидан гол ура олмади. Учрашувнинг 67-дақиқасида Норхоновнинг 11 метрли жарима тўпидан йўллаган зарбасини "Пахтакор" посбони Никита Рибкин қайтаришга эришди. 

Қизиғи "Обод" футболчилари бу мавсумда жами тўрт марта пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди ва умуман гол ура олишмади. 9-турда "Нефтчи"га қарши баҳсда Павел Соломиннинг "нуқта"дан йўллаган зарбасини посбон қайтариб қолганди. 11-турда "Машъал" билан баҳсда эса Санжар Тўрақулов ва Шерзод Жалилов 11 метрли жарима зарбасидан сўнг гол ура олишмаганди.

Шундай қилиб, 4 марта пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлган тошкентликлар уларнинг ҳеч биридан фойдалана олишмади ва Ўзбекистон чемпионати антирекордини қайд этишди.

Маълумот учун, "Обод" дарвозасига 6 марта пенальти белгиланган ва уларнинг 5таси гол билан тугаган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика