Обид Жўрабоев: “Шўртан”га қарши майдонга тушиш мен учун қийин бўлди"
05 oct 2018 20:51
News
Обид Жўрабоев: “Шўртан”га қарши майдонга тушиш мен учун қийин бўлди"
Бугун собиқ жамоам - “Шўртан”га қарши майдонга тушдим, бу жамоа сафида 4 йил ўйнаганман. Албатта менга “Шўртан” жамоасига қарши майдонга тушиш қийин бўлди.
Лекин айни дамда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган сафидаман. Бугун қийин ўйин ўтказдик. Турнир жадвалида биздан олдинги ва биздан кейинги жамоа билан орадаги фарқ яқин бўланлиги учун учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Учрашув бошида рақиб дарвозасига киритган голимиз бизга ғалаба келтирди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дастлабки дақиқаларда биз устунлик қилдик, кейин эса рақибларимиз устунликка эга бўлишди. Бирични бўлимдан кўра иккинчи бўлим биз учун қийинроқ кечди. Узоқ йўл босганимиз туфайли бизда чарчоқ аломатлари кузатилди, шунингдек рақиб ҳам кетма-кет ҳужумлар ташкил қилиб босим уюштирди.
“Истиқлол” жуда аҳил жамоа, бу жамоага сафига дастлаю келиб қўшилганимда жамоани бирдамликни кўриб, ҳурматим ошди. Умуман айтганда “Истиқлол” жамоаси сафида ўйнаётганимдан хурсандман.
Бехруз Холиқов ёзиб олди.
Comments