Latest news

20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  1 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  0 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  10 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  18 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  41 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2

Обид Жўрабоев: “Гол уриб, айбимни бироз ювганимдан хурсандман” News

Обид Жўрабоев: “Гол уриб, айбимни бироз ювганимдан хурсандман”

Ўзбекистон кубоги 2-турида “Бухоро” Суперлига иштирокчиси “Металлург” билан дуранг ўйнади.

Ўйиндан кейин бухороликлар етакчиси Обид Жўрабоев фикрларига қулоқ тутдик. 

“Ўйин тенгма-тенг кечди. Баҳс бошида тўпни кўпроқ эгаллаб туришга интилдик. Бу бизга фойда келтирди.  Лекин айнан менинг хатоим билан дарвозамизга пенальти белгиланди. Рақиб эса бундан унумли фойдаланиб кетди. Биз ҳисобда ортда қолаётган бўлсакда, мувозанатни тиклашга уриндик. “Металлург” ҳам яхши ўйнади. Таркибида иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. Ўйлашимча, натижа ўйинга мос бўлди. 

Ҳозирда кейинги босқичга йўлланма олиш имкониятимиз бор. Айни вақтда “Сурхон” ва “Бунёдкор”да 3 очкодан бор. Ҳали кейинги босқичга чиқиш учун имкониятимиз сақланиб қолган. Бунинг учун “Бунёдкор” билан кечадиган Тошкентдаги баҳсда муваффақият қозонишимиз талаб этилади. Агарда буни бажара олсак, имконият бўлади. 

Юқорида айтганимдек, пенальтига сабабчи бўлиб қолдим. Шундан кейин бироз асабийлик бўлди. Негаки, мен ўйин давомида бехато ўйнашга эътибор қаратаман. Асабийликни тезроқ унутиб, олдинга интилдим. Жарима зарбасини амалга оширишни жуда истадим. Жамоадошларимдан буни мен ижро этишни сўрадим. Гол бўлган вазиятда тўп рақиб футболчисига тегиб, йўналишини ўзгартирган бўлсада, гол бўлиб, айбимни бироз ювганимдан хурсанд бўлдим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика