Latest news

13:49"Челси" КЖЧдаги бонусларини Диогу Жотанинг оиласига хайрия қилади  2 13:26Дембеле – 2025 йилда голли ҳаракатлар бўйича Европанинг энг яхши футболчиси  13 12:57Мавсум давомидаги энг кўп томошабин Суперлиганинг 18-турига келди  9 12:34Расман: "Милан" Бельгия терма жамоаси аъзоси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 12:10Ямаль ўзининг хатти-ҳаракати билан Фликни ғазаблантирди. "Барселона" мураббийи нимадан норози?  7 11:48"Олтин тўп-2025". Якуний рўйхатдан жой олган 30 футболчининг тўлиқ статистикаси   24 11:19"Реал" "Челси" футболчисини қимматлиги туфайли сотиб олишдан бош тортди  7 10:25Аббосбек Файзуллаев нега янги жамоасида майдонга тушмаётгани маълум қилинди  17 09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  2 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  3 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  1 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  2 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  5 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  3 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  4

"Ньюпорт Каунти" - "Тоттенхэм" учрашувидаги 7та қизиқ вазият News

"Ньюпорт Каунти" - "Тоттенхэм" учрашувидаги 7та қизиқ вазият

27 январь куни "Тоттенхэм" Англия Кубоги доирасида мамлакатнинг тўртинчи даражали лигасида иштирок этувчи "Ньюпорт Каунти" меҳмони бўлди.

"Родни Пэрэд" стадионида ўтган баҳс 1:1 ҳисобида якунланди ва жавоб учрашуви "Уэмбли"да ўтказиладиган бўлди.

Эътиборингизга ушбу учрашувдаги 7та қизиқ вазиятни тақдим этамиз


ДРОН

Учрашув пайтида захира ҳаками ўйинга хавф солувчи бир нарсани кўриб қолди. Ўша захоти баҳс тўхтатилди ва бош ҳакам стадион устидаги дронга эътибор қаратди. Ушбу учар аппарат фақат суратга олиш учун мўлжалланганига ишонч ҳосил қилган рефери баҳсни давом эттиришга рухсат берди.


"Родни Пэрэд" узра пушти булутлар

Ўйин бошланишидан аввал осмонни булут қоплади. Булутлар одатий рангда эмас эди. Бу кўриниш худди қўрқинчли фильмларда содир бўладиган саҳналарга ўхшаб кетарди.


Улар 58 йилдан сўнг яна тўқнаш келишди

"Шпорлар" ва "Ньюпорт Каунти" ўртасидаги аввалги баҳс 1960 йилнинг 9 январида Англия Кубоги доирасида бўлиб ўтган эди. Ўшанда Билл Николсоннинг "Тоттенхэми" 4:0 ҳисобида ғалабага эришган.

"Шпорлар"нинг "Твиттер"даги саҳифаси ҳам ушбу баҳс ҳақида тўхталиб ўтди.


Стадионга сиғмаган мухлислар

Учрашувга мезбонлик қилган "Родни Пэрэд" аренаси регби баҳслари пайтида 8700, футбол ўйинларида эса 7850 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. "Тоттенхэм" келишини эшитган "Ньюпорт Каунти" ишқибозлари аренани тўлдиришди. Ўйинни стадиондан кўриш учун чипта ололмаган мухлислар, баҳсни қурилиш ишлари учун ишлатиладиган ҳавозалар устида ёки уйларнинг деразасидан томоша қилишди.



"Ньюпорт" ишқибозлари "Арсенал"ча иш тутишди

"Ньюпорт" мухлислари рақиб жамоа футболчиларига ёқмайдиган қўшиқни куйлашди. Улар "Арсенал"нинг "шпорлар" устидан куладиган бақириқларидан фойдаланиб, меҳмонларнинг жаҳлини чиқаришга уриниб кўришди.


Уэльс терма жамоаси устози

"Ньюпорт Каунти" Уэльс мамлакатида жойлашган клуб ҳисобланади. Ушбу баҳсни томоша қилиш учун Уэльс терма жамоаси янги бош мураббийи Райан Гиггз ҳам ташриф буюрди. У трибунадаги энг машҳур инсон эди.


"Ньюпорт"нинг ғалати ишқибозлари

Ўйинни телевизор ёки интернетда кузатган мухлислар ижтимоий тармоқларда "Ньюпорт Каунти" стадионидаги ғалати мухлислар ҳақида хабар қолдиришди. Ушбу постларда ўйинга машҳур WikiLeaks асосчичи Жулиан Ассанж ташриф буюргани айтилган.

Жулиан Ассанж 5,5 йилдан бери Лондондаги Экуадор элчихонасида яшайди, баъзиларнинг фикрича, Ассанж ушбу баҳсни кўриш учун элчихонани тарк этган.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика