"Ньюкасл" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр
29 aug 16:26
News
"Ньюкасл" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр
"Ньюкасл" раҳбарияти "Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопесни сотиб олиш учун пул ажратишга тайёр.
Инсайдер Хосе Альварес Айининг сўзларига кўра, Англия клуби 22 ёшли испаниялик футболчини яқин вақт ичида сафига қўшиб олмоқчи. "Ньюкасл" раҳбарлари "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячиси учун тахминан 100 миллион евро сарфлашни режалаштирмоқда.

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти аввалроқ "Барселона" билан Лопеснинг трансфери бўйича келишувга эриша олмаганди.
Эслатиб ўтамиз, Фермин Лопес ўтган мавсум Каталония клуби сафида Испания чемпионатида 28 ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Link :
Source : Football Espana
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments