Latest news

22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  0 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  1 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1

Нуржан Жетибаев: «Мухлислар Ўзбекистоннинг олтинчи ўйинчиси бўлди» News

Нуржан Жетибаев: «Мухлислар Ўзбекистоннинг олтинчи ўйинчиси бўлди»

Қирғизистон бош мураббийи Нуржан Жетибаев Ўзбекистон футзал терма жамоасига қарши саралаш учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, ёшлар ишончни оқлаганини қайд этиб ўтди.
7 ноябрь куни футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионати Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи 3-турида Қирғизистон терма жамоаси Ўзбекистонга қарши майдонга тушиб, 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунга қарамай, тўплар нисбати Туркманистон терма жамоасиникидан кўра яхшироқ бўлгани сабаб, Вьетнамда ўтадиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Нуржан Жетибаев шогирдлари бунгача Тожикистонга 4:8 ҳисобида имкониятни бой бериб, Туркманистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

«Бугунги ўйинда нима бўлганини ҳали тўла тушуниб етгани йўқ, мен ҳали ҳам ўйин ичида юрибман. Бугун мухлислар Ўзбекистон ва Қирғизистон иштирокидаги жонли ўйин гувоҳига айланишди. Ўзбекистондек кучли, ўйин интизоми кучли жамоага қарши тўп сурганимиздан хурсандмиз. Улар саралаш ўйинлари бошланишидан аввал ҳам фаворит ҳисобланишарди. Таркибимиз тўлиқ, деярли 90 фоизга янгиланган бўлиб, бу ёш, янги ўйинчилар билан қийин бўлишини билардик. Бироқ асосий мақсадимиз – финал босқичи йўлланмасини қўлга киритдик. Бундан шодмиз», - деди Жетибаев.

Қирғизистон футзал терма жамоаси қитъанинг нисбатан кучли жамоаларидан бири ҳисобланиб, фаворит жамоаларга жиддий қаршилик кўрсата олиши билан танилган, ўз вақтида қитъа чемпионатлари финал босқичларида ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борган эди. Бироқ терма жамоанинг жорий саралашдаги кучсиз иштироки кўпчиликни ҳайрон қолдирди.

«Қирғизистон футзалининг бир қатор етакчи ўйинчилари бошқа йўлдан кетишга қарор қилишди, раҳбарият эса шу саралашдан бошлаб эътиборни янги, истеъдодли ёшларга қаратди. Бу катта таваккалчилик эди, буни жуда яхши билардик. Бироқ бу ишимиз ўзини оқлади. Финал босқичида бундан ҳам қийин бўлишини жуда яхши англаб турибмиз. Умид қиламанки, етакчиларнинг бир қаторлари ўз фикрларини ўзгартириб, терма жамоага ёрдам беришга қарор қилишади. Бироқ терма жамоа асосини барибир шу саралашда иштирок этган ёшлар ташкил этаверади», - деди қирғизистонлик мутахассис.

Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинларда «Ўзбекистон» спорт мажмуасида аншлаг кузатилди. Туркманистонга қарши ўйинда Баҳодир Аҳмедов шогирдларини тахминан 900 нафар томошабин қўллаб-қувватлаб турган бўлса, Тожикистонга қарши ўйинга 1,2 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди. Қирғизистонга қарши ўйинда бўлган 800дан ортиқ мухлис ҳам бутун ўйин давомида ўзининг фаоллиги, тинимсиз қўллаб-қувватлаши ва ранг-баранг ҳайқириқлари билан ажралиб туришди.

«Меҳмондўстлик учун мезбонларга алоҳида миннатдорчилик билдиришни истардим. Тошкентда ўзимизни худди уйдагидек ҳис қиламиз, бу ерда ҳаммаси юқори савияда ташкил этилган, ҳеч қандай эътирозлар бўлиши мумкин эмас. Мухлисларингиз эса... агар футзалда беш киши майдонда ҳаракат қилса, мухлислар ҳар ўйинда Ўзбекистон терма жамоасининг олтинчи ўйинчиси бўла олишди», - деди Нуржан Жетибаев.

Нуржан Жетибаев Қирғизистон терма жамоасининг ўйновчи бош мураббийи сифатида мухлисларнинг алоҳида эътиборига тушди. Жетибаев Тожикистонга қарши ўйинда дублга эришди, Туркманистон билан ўйинда ҳам фаол ҳаракат қилганига қарамай, гол уролмаганди. Ўзбекистонга қарши ўйинда эса Жетибаев бир сония бўлса-да майдонда ҳаракат қилмади.

«Тожикистонга қарши ўйинни таҳлил қилиб, майдонда югургандан кўра четда туриб жамоамга кўпроқ ёрдам бера оламан, деб ўйладим. Шогирдларимни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдим. Бу қарор жамоам учун фойдали бўлди, деб ўйлайман. Умуман, энди ўйнамоқчи эмасман», - дея қўшимча қилди Нуржан Жетибаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика