Latest news

00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  17 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  1 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:26Италия Суперкубоги. "Наполи" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  4 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  3 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  5 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  10

Нурмуҳаммад Тошпўлатов: “Муҳими ғалаба қозондик” News

Нурмуҳаммад Тошпўлатов: “Муҳими ғалаба қозондик”

“Локомотив” бу йил асосан ёшларга катта эътибор қаратмоқда.

Хусусан ярим ҳимоячи Нурмуҳаммад Тошпўлатов ҳам асосий таркибда майдонга тушиб, жамоасига ёрдам бермоқда. Суперлиганинг 9-тури доирасида “Олимпик”га қарши ўйинда ҳам ажойиб ҳаракатлари майдонда бошқаларга қараганда ажралиб турди. “Олимпик”га қарши баҳсдан кейин Тошпўлатов фикрларига қулоқ тутдик.

“Ўйиндан кейинги таассуротларимиз ажойиб. Муҳими ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Бизга ғалаба жуда зарур эди. Мазкур баҳсда ютуқни қўлга киритмасак бўлмасди. Шу сабабли ўйинга астойдил тайёрларгарлик кўрдик.

Мураббийлар берган кўрсатмаларни тўлиқ бажардик ва жамоавий яхши ўйин намойиш қилдик. “Локомотив”да юқори савиядаги ўйинчилар кўпчиликни ташкил қилади. Улар “Олимпик”га қарши баҳсда ўзларини кўрсата олишди.

Биласиз “Локомотив”да ажойиб ўйинчилар йиғилган. Мен ўйнайдиган позицияда ҳам Кахи Махарадзе, ҒуломҲайдар Ғуломов, Ислом Рашидхонов ва Санжар Қодирқулов каби юқори даражадаги футболчилар йиғилган. Улар олдида тўп тепиб, ўзимга катта тажриба олмоқдаман", - деди Тошпўлатов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика