Latest news

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Нурали Султонов: “Иқтидорли, ёш футболчиларимиз билан фахрланамиз” News

Нурали Султонов: “Иқтидорли, ёш футболчиларимиз билан фахрланамиз”

Бугунги “Насаф” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги финал учрашуви ниҳоясига етгач, ёш футболчиларимиз мураббийи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи - Нурали Султоновни суҳбатга тортдик.

- Аввалом бор бугунги ёш футболчиларимизнинг ютуғи билан клубимиз раҳбариятини, мураббийларимизни ва клубимизнинг барча ишқибозларини самимий табриклайман. Биринчиликнинг финал босқичидаги рақибларимиз биз билан жиддий кураш олиб боришди. Биз финал босқичига яхши тайёргарлик кўрган эдик ва ёш футболчиларимиз берган кўрсатмаларимизни кўнгилдагидек адо этишди. Натижасига эса ўзларингиз гувоҳ бўлиб турибсиз. Ҳар бир учрашув биз учун қийин кечди, чунки финалга муносиб жамоалар йўл олишганди.

“Насаф” футбол мактабининг ва бу ерда меҳнат қилаётган мураббийларнинг асосий вазифаси – клубимизга муносиб профессионал футболчиларни тарбиялаб етказиб бериш ҳисобланади. Бу мақсад учун барча мураббийлар бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилишмоқда. Бизда барча мураббийлар ўзаро яқин алоқада фаолият юритишади. Масалан, клубимиз бош мураббийи – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, Рўзиқул Саъдуллаевич учун тарбияланувчиларимиз иштирокида ҳар қандай учрашув назаридан четда қолмайди. Шунингдек машғулотлар жараёни, услуби, футболдаги янгиликлар мураббийлар ўртасида ўзаро таҳлил қилинади. Бундан керакли хулосалар чиқарилади.

Бизда ҳар бир тарбияланувчига – ёш футболчига эътибор жуда катта. Мураббийларимизнинг мана шундай аҳиллиги, асосий ютуқларимизга омил бўлмоқда. Футбол мактабимиздан етишиб чиқаётган иқтидорли футболчиларимиз билан доимо фахрланамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика