Latest news

12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  2 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  2 11:35Родри яна жароҳат олди  3 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   1 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   4 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  6 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  7 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  11 07:12Ўртоқлик ўйинлари: "Челси" ва "Интер" ғалаба қозонди, "Ньюкасл" эса дуранг қайд этди   3 06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0

"Нурафшон" Хитойдаги турнирда 3-ўринни қўлга киритди News

"Нурафшон" Хитойдаги турнирда 3-ўринни қўлга киритди

Tags :  Нурафшон
Тошкент вилоятининг энг “кенжа жамоаси” (АГМК ва “Металлург” клубларидан кейин) саналган “Нурафшон” учун ортда қолаётган йил ниҳоятда омадли келди.

Жамоа аъзолари биринчи бор пролигада иштирок этишларига қарамасдан, илк уринишдаёқ юқори натижани қайд этиб, “В” гуруҳида биринчи ўринни эгаллашди. Бироқ 27 ноябрь куни Олмалиқ шаҳрида суперлигага ўтиш ўйинида “Истиқлол” (Фарғона) жамоасига 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Клуб раҳбарияти болалар футболига катта эътибор қаратган. 

Хабарингиз бор, Cуперлига ва пролига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасида Қарши шаҳрида ўтган мамлакат чемпионатида “Нурафшон”нинг 2002 йилда туғилган ўсмирлардан иборат жамоаси кучли тўртликка киргани ҳам юқоридаги фикримизни тасдиқлайди. Юртимизда футбол мавсуми аллақчон тугаган бўлса, “Нурафшон” учун энди якунига етди, дейиш мумкин. Чунки Воҳид Холбоев шогирдлари 8-16 декабрь кунлари Хитойнинг Кунмин шаҳрида ўтган халқаро турнирда қатнашди. Унда мезбонлардан 4 та, шунингдек, Сербия, Таиланд, Покистон вакиллари ҳам ўз омадларини синаб кўришди. Турнир якунида пойтахт вилояти жамоаси совринли учинчи ўриндан жой олди. Клубнинг бундай юқори кўрсаткичларга эришишида жамоа мураббийлар штабининг хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз. 

Мавсум давомида Воҳид Холбоевга тажрибали Олег Тюлкин ва мураббийлик соҳасида дастлабки қадамларини ташлаётган Асқар Жадигеровлар кўмак берди. Ўз вақтида Ўзбекистоннинг турли термалари ва бир қатор клубларида фаолият юритган Рустам Меҳмонов шифокорлик вазифасини  аъло даражада уддалади.  Клуб президенти О.Рустамов, Д.Джалимов, Д. Ильясов ҳамда А.Батирбековлар ўзларига юклатилган вазифани ошиғи билан уддалашди.

Фурсатдан фойдаланиб, клуб раҳбарияти Ўзбекистон аҳлини яқинлашиб келаётган Янги йил билан самимий қутлайди. 2019 йил барчанинг хонадонига тинчлик хотиржамлик, соғлик, саломатлик, халқаро майдонларда юртимиз шаънини ҳимоя қиладиган турли ёшдаги Ўзбекистон жамоаларига ва клубларига омадлар тилайди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика