Latest news

19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  12 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1

"Нурафшон" "Ғиждувон"ни қай тарзда мағлуб этди? (+Статистика) News

"Нурафшон" "Ғиждувон"ни қай тарзда мағлуб этди? (+Статистика)

Кеча Ўзбекистон Про-лигаси 14-тури доирасида "Нурафшон" ўз майдонида Бухоронинг "Ғиждувон" жамоасини мағлуб этди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Аввалига икки томон ҳам бир-бирини ўрганди. Биринчи даврада ушбу рақибига мағлуб бўлган "Нурафшон" эса ғалабага чанқоқроқ эди. Улар буни 18-дақиқадаёқ исботлашди. Ўнг қанотдан Муҳаммадодил Қаҳрамоновнинг тўп узатишидан кейин Фарруҳ Шотурсунов ҳисобни очди. 

Шундан кейин ҳам мезбонлар кўплаб ҳужумлар уюштиришди. Фарруҳ Шотурсунов ва Орипхўжа Абдуҳолиқовнинг зарбаларини рақиблар посбони қайтариб қолди. Меҳмонлар эса мезбонлар дарвозаси олдида хавфли вазият ярата олишмади.

Иккинчи бўлимда эса ўйин сурати ўзгарди. Орипхўжа Абдуҳолиқов ва Муроджон Тўйчибоев 100 фоизлик вазиятдан фойдалана олишмади. "Сен урмасанг, сенга уришади" деганларидек, 73-дақиқада "йўлбарс"лар гол ўтказиб юборишди. Бу паллада Тўлқинжон Умаров бош билан "Нурафшон" дарвозасига йўл топа олди. Шундан кейин Б гуруҳи пешқадамлари олдинга шердек ташланишди.

Ўйин гўёки 1:1 ҳисобида якунига етадигандек кўринаётган бир вақтда барчаси ўзгариб кетди. 86-дақиқада узун тўп узатилишидан кейин зарба берилди. Тўп дарвоза тўсинини топди. Қайтган тўпни эса Орипхўжа Абдуҳолиқов қийинчилик билан дарвозага жойлаб қўйди, 2:1.

Воҳид Холбоевнинг қилган ўзгаришлари ўз самарасини берди. 90-дақиқада захирадан майдонга тушган Руслан Веклич пенальти ишлади. 11 метрлик жаримани эса Абдурасул Комилов аниқ амалга оширди. Ушбу ғалабадан кейин "Нурафшон" жамоаси ўз етакчилигини сақлаб қолди. Орипхўжа Абдуҳолиқов эса мавсумдаги тўққизинчи голини киритди.

Учрашув статистикаси

Бурчак зарбалари: 6 - 2
Пенальти: 1 - 0
Сариқ карточка: 1 - 1
Ҳужумлар: 85 - 68
Ҳафли ҳужумлар: 63- 51
Тўпга эгалик қилиш %: 49 - 51
Дарвозага зарбалар: 17 - 5
Аниқ зарбалар: 8 - 2

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика