Latest news

21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  156 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  7 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  2 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2 17:20Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар: 2034 йилги ЖЧда сайёҳлар учун истисно бўлиши мумкин  5 16:57"Мен умримда бунақасини кўрмаганман". Зидан Ямалнинг истеъдодини эътироф этди  9

"Нурафшон" - "Ғиждувон“. Превью News

"Нурафшон" - "Ғиждувон“. Превью

Бугун Ўзбекистон Про-лигасининг 14-тури доирасида "Нурафшон" жамоаси ўз майдонида "Ғиждувон"ни қабул қилади.

Айни дамда Про-лиганинг "Б" гуруҳида етакчилик қилаётган пойтахт вилояти жамоаси вакиллари турнир жадвалида учинчи ўринда бораётган клуб билан баҳс олиб боради.

"Нурафшон" ҳам Бухоро жамоаси ҳам яхши ҳолатда. Жамоалар ўтган турда ижобий натижаларни қайд эта олишди. Жумладан, "Ғиждувон" ўз майдонида "Зомин"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "йўлбарс"лар сафарда "Ёзёвон" билан 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Икки жамоанинг орасидаги фарқ 3 очкони ташкил этмоқда.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида 2:1 ҳисоби қайд этилган. 4-тур доирасида кечган учрашувнинг 8-дақиқасида Фарруҳ Шотурсунов ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида эса Баҳром Нарзуллаев ҳисобни теенглаштирганди. 86-дақиқада эса Азизбек Муротов пенальтидан гол киитиб, жамоасига ғалаба келтирганди.

"Нурафшон" ҳам, "Ғиждувон" ҳам ўзининг сўнгги 5 учрашувида 3 ғалаба қайд этди, 1 марта дуранг ўйнаб, 1 бора рақибига мағлуб бўлди.

Бугунги учрашувни тажрибали Олимжон Толибжонов бошқариб боради. Унга қанотларда Шохруҳ Азамов, Равшан Копадзе ёрдам беради. Ўйин назоратчиси сифатида Файзулло Ҳасанов ишлайди. Учрашув комиссари - Шерзод Ражабов.

"Нурафшон" - "Ғиждувон" учрашуви бугун соат 18:00да Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида старт олади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика