Latest news

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Нукусда “Умид ниҳоллари” мусобақаси бўлиб ўтди News

Нукусда “Умид ниҳоллари” мусобақаси бўлиб ўтди

Нукус шаҳридаги марказий “Турон” ўйингоҳида мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари” ўйинлари дастуридан ўрин олган футбол турнирининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ниҳоясига етди.
24-26 ноябрь кунлари ўтказилган мазкур мусобақада республиканинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 15 та жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс юритди. Якуний натижаларга кўра, Нукус шаҳри жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Тўрткўл тумани ёш “чарм тўп” усталари иккинчи ўринга сазовор бўлишди. Фахрли учинчи поғона Қўнғирот тумани мактаб ўқувчиларига насиб этди. Шунингдек, кучли олтиликдан Чимбой, Нукус ва Шуманай туманлари жамоалари жой олишди.
  
Учрашувларни Бектурсин Қанназаров, Жолғаш Сарсенов, Дамир Искандаров сингари тажрибали ҳакамлар бошқариб боришди. Бу мусобақага бўлган эътибор ва унинг савиясидан дарак беради.
  
- Ўйинлар жуда қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтди, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерацияси биринчи вице президенти Владимир Назаров.

– Жамоаларнинг барчаси ғалабага бўлган иродаларини тўла намойиш этишди. Кучлилар ҳақли равишда юқори ўринларни эгаллашди. Асосийси, мусобақа давомида келаси йили Хоразм вилоятида уюштириладиган “Умид ниҳоллари-2015” мусобақасининг республика босқичида қатнашадиган терма жамоамизга номзодлар саралаб олинди. Эндиликда, танланган футболчиларимиз бош мураббий Темур Турдиев устозлигида тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишади. Табиийки, уларнинг муносиблари асосий таркибга киритилади.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика