Latest news

07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  2 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  13 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65

Нозим Муллаохунов: “Ҳимоямизда муаммолар бор” News

Нозим Муллаохунов: “Ҳимоямизда муаммолар бор”

Тошкентда ўтаётган ПФЛ Кубоги турнирида Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Нозим Муллаохунов бошқарувидаги “бўёқчилар” “А” гуруҳида икки ўйин ўтказиб, ҳар иккисида ҳам мағлубиятга учради. Кеча “Пахтакор-2”га қарши ўйиндан сўнг Муллаохунов билан суҳбатлашдик.

- Ҳозир олдимизда турган энг асосий вазифа бу – чемпионатга муносиб тайёргарлик кўриб, курашчан жамоа шакллантиришдир. Албатта ПФЛ Кубогида шунчаки иштирок этмаяпмиз. Натижа ҳам керак. Йиғинимизга “Андижон”дан 3-4 нафар ўйинчи келиб қўшилган. Уларнинг бари маҳаллий йигитлардир. Футболчиларни олий лигада ўйнаб кетиши учун йўл очиб беришимиз керак.

- Турнирдаги ортда қолган 2 турдан кейин айтингчи, жамоа ўйини қай тариқа шаклланиб бормоқда?
- Гуруҳда иккита ўйин ўтказиб мағлубиятга учраган бўлсакда, йигитларга жиддий эътироз йўқ. Негаки биз курашиб енгилдик. “Машъал”га қарши баҳсда ҳам рақибга жиддий қаршилик кўрсатдик деб ўйлайман. Бугун эса “Пахтакор” иродали ғалабага эришди. Камчиликлар ҳам йўқ эмас. Айниқса ҳимоячилар билан жиддий ишлашимиз кераклиги кўзга ташланди. Умид қиламанки чемпионатга қадар камчиликарни бартараф этамиз.

- ПФЛ Кубоги мусобақаси “УзДонгЖу” учун қанчалик фойдали?

- Ушбу турнирда биринчи лига жамоаларидан ташқари элита вакиллари ҳам иштирок этади. Табиийки бу биз учун фойдадан холи эмас. Рақибларнинг савияси қанчалик юқори бўлса, камчиликларингизни шунчалик яхши билиб олишингиз мумкин бўлади. Менимча бу турнир қолган жамоалар учун ҳам фойдали бўлса керак.

- Жамоангиз Тошкентда қачонгача йиғин ўтказади?
- бу кўпроқ ПФЛ Кубогидаги юришимизга боғлиқ. Албатта натижалардан келиб чиқиб, иш тутамиз. Балки гуруҳдаги 3-ўйинни ўтказиб, сўнгра ортга қайтармиз.

- Олиб борилаётган селекция ишларидан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, вилоятимизнинг бош жамоаси “Андижон”дан 4 нафар футболчи сафимизга келиб қўшилган. Албатта уларнинг фойдаси тегади деган умиддаман. Бизни ташвишга солаётган жиҳат, ҳимояда муаммолар борлигидир. Лекин энди бошқа ўйинчи таклиф этмаймиз. Маҳаллий ўйинчилар эвазига жамоа тузишни мақсад қилганмиз. Буни айни пайтдаги йигитларга тушунтириб, уларни тайёрлаб борамиз.

- Жамоа таркибига эътибор қаратадиган бўлсак, бу йил ёш борасида нисбатан бироз каттароқ кўринмоқда...
- Агар эътибор бераётган бўлсангиз, биринчи лига жамоалари ҳам таркибни кучайтирмоқда. Бу йил ўйинлар осон ўтмаслиги аниқ. Ҳозирча чемпионатни қандай тизимда ўтиши маълум бўлмаган эрсада, қизиқарли бўлишига умид қиляпмиз. Бу йил ҳам чемпионатда муносиб иштирок этмоқчимиз. Шунинг учун андижонлик биринчи лига тоифасида тажрибали бўлган ўйинчилар ҳисобига таркибни кучайтиришни лозим топдик.

- Чизиқлар бўйича олиб айтадиган бўлсак, асосий муаммо ҳимоя бўлиб турибдими?

- Ҳа. Марказий ҳимоячилардан кўнгил тўлмаяпти. Бунгача ўтказилган назорат ва расмий ўйинларда мудофаа чизиғи вакиллари ўзини унчалик ҳам кўрсата олишмади. Ёш борасида олиб айтадиган бўлсак, бизнинг ҳимоя ёш. Шунинг учун бу борада кўпроқ ишлаяпмиз.

- Таркибга янги келиб қўшилган футболчиларнинг тадқири нима бўлди?

- Чемпионат стартига қадар олдимизда икки ой вақт бор. Ўтказилаётган учрашувлар орқали уларни текшириб боряпмиз. Яқин бир ой ичида янги ўйинчилар борасида аниқ бир тўхтамга келамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика