Latest news

01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  0 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  0 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  2 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  60 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   16 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  7 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  7

Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик" News

Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 13-турида Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлди.

“Бунёдкор” жамоасининг биринчи даврадаги кашфиёти Носир Абдусаломов “Динамо”га қарши учрашувда 1 та гол ва 1 та ассист билан ажралиб турди. “Қўқон-1912” билан узоқ давом этган 120 дақиқалик баҳсдан сўнг, у "Динамо"га қарши жамоа қандай тайёргарлик кўргани, ўз таассуротлари ҳақида гапирди. 

— Носир, “Қўқон-1912”га қарши 120 дақиқалик оғир ўйиндан сўнг “Динамо”га қарши тайёргарлик қандай кечди?

— Албатта, “Қўқон-1912”га қарши ўйин жуда оғир кечди. Биз жуда кўп куч сарфладик. Лекин “Динамо”га қарши учрашув биз учун жуда катта аҳамиятга эга эди. Ўзига ҳос куч топа олдик. Шу боисдан жисмонан ҳам, руҳан ҳам қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Бу ўйинга бутун жамоа бор кучи билан тайёрланди. Ҳар бир ўйин ўзгача, лекин “Динамо”га қарши баҳс алоҳида эътибор талаб қиларди.

— “Динамо” шу пайтгача мағлубиятни билмаган жамоа эди. “Бунёдкор” қандай уддалади? Ўйин сизда қандай таассурот қолдирди?

— “Динамо” ҳақиқатан ҳам кучли, ҳужумкор жамоа. Уларнинг таркиби ва ўйин услуби жиддий эътиборга лойиқ. Лекин ҳар бир жамоанинг кучли ва кучсиз жиҳатлари бўлади. Мураббийларимиз айнан шу нуқталарга эътибор қаратди, керакли кўрсатмаларни берди. Биз эса уларни майдонда бажаришга ҳаракат қилдик ва, шукр, натижа берди. Бундай ғалабалар жамоанинг ишончи ва кайфиятини анча оширади.

— Олдинги чизиқда Темурхўжа Абдухолиқов билан яхши тандем яратдингиз. Ундан кўпроқ нималар ўрганяпсиз?

— Темурхўжа ака — ҳақиқий лидер ва катта тажриба эгаси. У киши билан бирга ўйнаш мен учун ҳам шараф, ҳам мактаб. Майдондаги ҳаракатлар, қарор қабул қилишдаги ҳотиржамлик, рақибни ҳис қилиш — буларнинг барчасини улардан ўрганиш мумкин. Ҳар бир машғулотда, ҳар бир ўйинда уларнинг тажрибаси менга катта ёрдам бераяпти. Ҳамкасб сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам ҳурматга сазовор.

 “Бунёдкор” Суперлигада анча вақт ғалабага эриша олмаётганди. Жамоа руҳий қийинчиликдан чиқиб олдими?

— Ҳа, тўғри айтдингиз. Бир неча тур ғалаба қўлга кирита олмаётгандик. Бу, албатта, жамоанинг психологик ҳолатига таъсир қилмай қолмайди. Лекин ана шундай кучли жамоалар устидан қозонилган ғалабалар бизга катта куч беради. Жамоада яна ишонч пайдо бўлди. Худо хоҳласа, шунга ўхшаш ўйинлар орқали олдиндаги турларда ҳам ғалабаларимизни давом эттирамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика