Норсафаров элит мураббийлар семинарида News

Норсафаров элит мураббийлар семинарида

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мураббийи Баҳром Норсафаров бугундан Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бошланган қитъанинг элит тоифали аёллар жамоалари мураббийлари учун семинарда иштирок этяпти.

ОФК томонидан ташкил этилган ушбу семинар 7 октябрга қадар давом этади. Қитъамизнинг етакчи аёллар жамоалари мураббийлари қаторида Ўзбекистондан ягона вакил сифатида айнан Норсафаров қатнашмоқда. Бу мутахассис ҳозирда Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоасида бош мураббий, ёшлар (U-19) ҳамда миллий терма жамоада катта мураббий лавозимида ишлаб келяпти.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика