"Норин" Тошкент йиғинини якунлади
16 mar 2018 08:37
News
"Норин" Тошкент йиғинини якунлади
Йиғин сўнггида жамоа Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши учинчи назорат ўйинида куч синашишди.
Баҳс давомида устунликка эга бўлган "Норин" якунда 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди. Голларга Санжар Баратов, Умарбек Тўхтасинов, Баҳодир Муртазоевлар муаллифлик қилишди. Умумий ҳисобда “Норин” жамоаси Тошкент йиғинида учта назорат ўйинида куч синашиб, барчасида ғалаба қозонди. Бунга қадар “Локомотив БФК” (3:0) ва “Андижон” (3:2) жамоалари билан баҳс олиб борилганди. Жамоа аъзолари қисқа муддатлик дам олишдан сўнг машғулотларни Ҳаққулобод шаҳрида давом эттиришади.
Мавсум бошланиши олдидан таркибга бир қатор футболчиларни қўшиб олинганлиги ҳақида аввал хабар бергандик.
Тошкент йиғини давомида жамоа сафига тажрибали ҳимоячи Вусол Магеррамов қўшилди. Ушбу футболчи 2017 йилги мавсумни “Олмалиқ” жамоасида ўтказганди. Бундан ташқари ўтган мавсум иккинчи ярмини Бангладешнинг “Саиф” жамоасида ўтказган Аҳрор Умаржонов яна “Норин”га қайтди. Ярим ҳимоячи давралар оралиғида хориждан тушган таклифни қабул қилиб, Бангладешга йўл олганди.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Comments