Нонуштага балиқ ва ҳеч қандай алкоголь. Роналду нима тановул қилади?
29 mar 2018 14:44
News
Нонуштага балиқ ва ҳеч қандай алкоголь. Роналду нима тановул қилади?
Роналду ўзининг спорт программасини ўзгартириб, яна "Олтин тўп" эгасига айланди. Бу йигитни анчадан бери биламиз, у ҳамма каби оддий йигит эди, бироқ CR7 ўз устида ишлади, тановул қиладиган овқатлари борасида ҳам.
Роналду "Реал"га ўтганида клуб директори Хорхе Вальдано қуйидаги сўзларни айтган: "Агар кимдир Роналду каби шуғулланиб, ўз соғлигини назорат қилмаса, у Криштианудек танага эга бўла олмайди". "Қироллик клуби" Карло Анчелотти билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанида мутахассис Роналдунинг алкоголь ичмаслигидан ҳайрон бўлган эди. Ўйинлардан сўнг кўпчилик футболчилар бўшашишни яхши кўради. Масалан, "Валенсия" футболчиси Дани Парехо учрашувдан сўнг микст-зонада доимо қўлида "Фанта" билан ўтади.
Роналду тўлишишни ёқтирмайди ва яхши генлари учун яратгандан миннатдор, бироқ маҳсулотларни эътибор бериб танлайди. Португалияликнинг диетаси футболдаги формасини ушлаб туради. Мушак массасини ўстириш ёки камайтириш учун Роналду жамоаси турли услубларни қўллайди: машғулотлар, тренажор залида индивидуал машғулот, тановул қилиш ва дам олиш режими. Криштиану ҳамма нарсага эътибор қаратади. "У идеалликни яхши кўради, Роналду - перфекционист" - деганди Зинедин Зидан Анчелотти қўл остида ишлаган пайтида.
2015 йилда катта экранларга чиққан "Роналду" фильми португалиялик оиласидаги нонуштадан бошланади. Икки Криштиану устига 3та сув идиш қўйилган катта стол атрофида ўтиришибди, отаси апельсинлик фрешни аралаштирмоқда, ўғли олдида эса сариқ шарбат тўлдирилган графин бор. Мактаб ва машғулотлар якунланганидан сўнг, Роналду "отасидек кучли бўлиш учун" ўғлига сут ичишни таклиф қилади. Футболчининг оиласи ҳақида яқиндан сўзлаб берган фильмда Роналду нима тановул қилиши айтилмаган. Столда қандайдир ликопчалар мавжуд, бироқ улар бўш.
Интернетда Роналду диетасини синаб кўриш таклиф этилмоқда, испан видеоблогерлари бу ҳақида материаллар тайёрлашади, чунки ҳамма CR7дек бўлишни хоҳлайди. Футболчи 32 ёшида фаолиятини якунлашга яқин келганди, у ўзининг спорт ҳаётини давом эттиришга уринди ва шу сабабли жисмоний тайёргарлик программасини ўзгартирди. Бу футболчига 2016/17 мавсум охирида фантастик натижа кўрсатишга имкон берди: Чемпионлар лигаси чорак финалидан сўнг 10та гол ва Буффон дарвозасига олтин дубль.
30 ёшдан сўнг Роналду вазн ташлашни бошлади ва ҳар бир туғилган кунини минус бир килограм билан нишонлашмоқда. Жисмоний ҳолатнинг чўққиси ўтиб кетди, футболчилик сифатларини бир муддат сақлаб қолиш учун эса мушак вазнини камайтириш керак. Бунда тўғри овқатланиш, юкламалар билан режали ишлаш ва тикланиш ёрдам беради. "Соғлом диета - футбол ўйинининг асоси ҳисобланади" - дейди Роналду. "Агар тўғри ёқилғидан фойдаланмасанг, 100% тайёр бўла олмайсан".
"Ёқилғи"нинг оптимал рецептини аниқлаш учун Роналдуга бир неча йил керак бўлди, у "Манчестер Юнайтед" сафида балиқ ва чипсларга ўрганиб қолган эди, кейинроқ у диетани бошлади. Ҳозир Роналду ўзига нима қанча кераклигини яхши билади.
Роналдунинг овқатланишдаги асосий қоидалари
У кунига 3 минг калория тановул қилади. Диета балиқ, денгиз маҳсулотлари ва сабзавотларидан тузилган, улар фақат грил ёки духовкада тайёрланади. Роналду ҳаммасидан ҳам кўпроқ онаси тайёрлайдиган дорадо, денгиз балиғи ва португалча бакалаони яхши кўради. Бу ҳақда Португалия терма жамоаси ошпази Элио Лоурейро айтиб берган: "Бакалао, Криштианунинг севимли таоми, буни ҳар куни тановул қилиб бўлмайди, чунки унда 500 калория бор". Роналду балиққа помидорли салат қўшишни хуш кўради. Роналду туғилган жой, Мадейрада, кўплаб тропик мевалар ўсади, шу сабабли португалиялик учун энг яхши десерт - мавсумий мевалардан салат.
Унинг тоамларига соус ва гарнирлар қўшилмайди. Сабзи, кесилган тортилья ва нўхатли гуруч - етарлича углеводларга эга. Улар мушак тикланишини тезлаштиради, суякларни мустаҳкамлайди. Товуқ гўшти - оқсил. Бананли пишириқда магний кўп бўлгани туфайли организм камроқ чарчайди.
Роналду кўп сув ичади, тушликда эса нок, апельсин, ананас, олма ва хатто лимондан ўзига шарбат тайёрлайди. Пиво ёки вино - жуда камдан-кам ҳолатларда ичилади. Криштианунинг отаси 51 ёшида алкоголь билан муаммо туфайли вафот этган, унинг укаси Уго эса узоқ вақт наркотикка боғлиқлик билан курашган. "Агар у футболчи бўлмаганида, Роналду ҳам наркотикка ўрганиб қоларди" - дейди футболчининг онаси, аммо Роналду спортни танлади ва оиласидагиларнинг тарихини эслаб, деярли алкоголь ичмайди. У баъзида қимматбаҳо винолардан лаззатланади.
Роналдунинг онаси ҳам ўғлига овқатланиш билан ёрдам беради. Роналду одатий бўлмаган жойларда тановул қилишни ёқтирмайди: Яхшиси уйда ёки "Реал" базасида. Шу сабабли унинг ресторанлардаги суратларида ликопча бўш ёки жуда камтарин бўлади.
Футболчининг овқатланиши 6га бўлинган: У метаболизмни назорат қилиш ва машқлар учун етарлича куч тўшлаш учун бир неча соат интервал билан тановул қилади.
Нонушта: "Одатда мевалар ва нон билан нонушта қиламан, ичимликлардан сув ва табиий шарбатларни танлайман. Меваларни аралаштиришни яхши кўраман". Роналду балиқни жуда хуш кўради, шу сабабли нонуштага баъзида уни тановул қилиб туради. Яна бир вариант - балиқ ва пишлоқли нон.
Британиялик етакчи диетолог ва "Шакарнинг таббий ўрнини босувчилар" китоби муаллифи Мэрилин Гленвиль Роналдунинг нонуштасига қуйидагича баҳолайди: "Сўли ёрмаси нон ва бошқа пишириқлардан фойдалироқ. Уларда целлюлоза ва озуқа моддалари бор. Мевали шарбатни сув билан 1:1 кўринишида аралаштириш ва уни овқат билан ичиш маъқул, чунки шунда шакар бўлиниши секинлашади".
Роналду протеинли коктейл ва мултивитаминлардан ҳам фойдаланиб туради.
Футболчининг Ирина Шейк билан ажрашиши португалияликка фойда берди. Россиялик модель фастфуд ва ширинликларни жуда яхши кўрар эди.
Comments