Latest news

15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  0 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  1 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  2 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  8 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0

Нўъмон Ҳасанов: "Йигитларга катта раҳмат!" News

Нўъмон Ҳасанов: "Йигитларга катта раҳмат!"

"Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

- Йигитларга катта раҳмат! Улар яхши ўйин кўрсатишди, кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Якунда бу ғалабага олиб келди.

- Андреев ва Болтабоев кўринмаяпти? Бу танқидлар туфайлими?
- Йўқ, улар жароҳат олган. Бугун эрталаб машғулот ўтказдик. Уларни машғулотларда қатнашди. Болтабоев ўн кун машғулотларда қатнашмади. Агар уни асосий таркибга қўйганимда ўзимга ва бошқаларга нисбатан ҳурматсизлик қилган бўлардим.

- Жамоада бир нафар ҳужумчи бор - Сергеев. Қўл остингизда Игорнинг ўрнини босадиган футболчи борми?
- Машғулотларда 30 нафар футболчи қатнашади. Биласизлар, биз асосан академияда тарбияланувчиларига таянамиз. Таркибимизда иқтидорли футболчилар бор. Суҳроб Бердиевни Игорнинг ёнига олганмиз. Мана бугун у гол урди.

- Ҳужумчи Акобир Тўраев нега кўринмаяпти?
- Уни ҳали ПФЛдан рўйхатдан ўтказганимиз йўқ. Чунки эски клуби билан ҳужжат ишларини ҳали ҳал қилишга улгурмади.

- Сиз Қўқон футболчи тарбияланувчисиз. Ўзингизни “Қўқон-1912”дан қарздорман деб ҳисоблайсизми?
- Қўқонни ҳеч қачон эсдан чиқармайман. Сабаби, мен Қўқон футболи тарбияланувчисиман. Футболчилик давримда бу жамоага қарши майдонга чиқмасдим. (кулиб) Мураббийликда эса ҳаммаси бошқача бўляпти. Қўқонликлар хафа бўлишмасин кўп гол уриб қўйяпмиз. Тўғри тушунишади деган умиддаман. Бу - футбол!

- Кеча ўринбосарлар учрашувида Темур Толипов учта гол урди? Уни асосий таркибга жалб қилиб кўрмайсизми?
- Албатта учта гол урган футболчини нега асосий таркибга киритмаслигим керак? Бугун ҳам уни майдонга тушуришим мумкин эди, бироқ айрим сабабларга кўра, бунинг иложи бўлмади.


Фурқатбек Нишонов

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика