Latest news

18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  4 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  1 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  10 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  10 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  11 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  15 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13

Нўъмон Ҳасанов: “Ярим финалда ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ” News

Нўъмон Ҳасанов: “Ярим финалда ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ”

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Нўъмон Ҳасанов ва Суҳроб Бердиев қатнашди.

Нўъмон Ҳасанов: - Аввало бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугунги ғалабада мухлисларимизнинг ҳам ҳиссалари беқиёс бўлди.

Ўйинга келадиган бўлсам, бугун биринчи таймдаги ўйинимиз мен истаган ўйин бўлди. 2-таймга келиб йигитларда бироз чарчоқ аломатлари сезилди. Шунақа пайтда заҳира ўриндиғида ўйинни кучайтирадиган, тажрибали футболчилар етишмаслиги бизга кўп ўйинларда панд беряпти. Иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга туширган футболчиларим барчаси ёш футболчилар. Ҳали улар билан кўп ишлашимиз керак. Шунга қарамай ғалабани сақлаб қолганимиз қувонарли бўлди.

Ярим финалда ким рақиб бўлишини фарқи йўқ. Чунки ярим финалда кучсиз рақиб бўлмайди. Биз финалга чиқиш учун астойдил ҳаракат қиламиз. Ҳозирча эса бор эътиборимизни Навоийда бўладиган 24-тур ўйинига қаратишга мажбурмиз.

Суҳроб Бердиев: Бугун биз майдонга фақат ғалаба учун тушган эдик. Барча жамоадошларим майдонда борларини бериб ўйнашди.  Якунда мақсадимизга эришдик. Стадионда бизни ажойиб тарзда қўллаб турган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Бугун киритган ҳар иккала голимни мухлисларга бағишлайман.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика