Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  18 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Нўъмон Ҳасанов: "Хориждан легионер ҳужумчи гаплашиб қўйганман" News

Нўъмон Ҳасанов: "Хориждан легионер ҳужумчи гаплашиб қўйганман"

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида қўқонликлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳамда футболчи Жавоҳир Сидиқов қатнашди.

- Бу йилдан эътиборан чемпионатимиз савияси анча ошди. "Пахтакор"га қарши баҳсга ғалаба қозониш учун чиққандик. Аммо ғалаба учун бизга нимадир етмай қолди. Жамоамизга, футболчиларимизга раҳмат айтаман. Кўриниб турибди, жамоамиз савияси ошиб бормоқда. Шуни қайд этиш керакки, "Пахтакор" ҳам ёмон ўйнамади. Ўйлайманки, Тошкентда "Пахтакор" билан дуранг натижаси ёмон эмас. Ютмоқчи эдик, лекин ғалабага бироз етмай қолди. "Қўқон-1912" ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқади. Лекин бу футбол.

Ҳужумчи муаммоси? Ҳар бир жамоада бу муаммо мавжуд. Иккинчи даврада селекция ишлари ҳақида гапиришга ҳали броз эрта. Режада ҳужумни кучайтириш бор. Отақўзиев бугун яхши ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Тўғрисини айтаман, ҳужумчи масаласида гаплашиб қўйганман. Иккинчи даврада хориждан легионер ҳужумчи олиб келамиз.

Жавоҳир Сидиқов: "Шиддатли ва асабий ўйин бўлди. Чемпионат пешқадамига қарши ўйнашимизни билган ҳолда учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Аммо оптимал ўйинимизни намойиш этиш учун бизга нимадир етишмай қолди. Агарда мураббийлар кўрсатмасини 100% тўлиқ бажарганимизда ғалабани ҳам илиб кетсак бўларди. Умуман олганда "Пахтакор"га қарши сафардаги дуранг ёмон натижа ҳисобланмайди. Лекин ютиб кетсак бўларди. Мақсадимизни тўлиқ бажара олмадик. Кейинги ўйиндаги ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Қўқондан келган минглаб ишқибозларга катта рахмат. Улар бугун Тошкентда "Пахтакор" мухлисларидан кам қўллаб-қувватлашмади. Бунинг учун уларга ташаккур".

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика