Нўъмон Ҳасанов: “Райевацнинг жароҳати ўз сўзини айтди”
30 may 2017 21:48
News
Нўъмон Ҳасанов: “Райевацнинг жароҳати ўз сўзини айтди”
Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидаги “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.
- Бугунги учрашув жаговор руҳда ўтди. Биз доимгидек майдонга ғалаба қозониш учун тушгандик. Ҳатто 2:1 ҳисобида олдинда бораётгандик. Бироқ 77-дақиқада кутилмаганда Райевац жароҳат олиб майдонни тарк этди. Бу вақтга келиб учта футболчини алмаштириб бўлганимиз боис, қолган дақиқаларда майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишга тўғри келди. Рақиб буни ҳис этган ҳолда босимни кучайтирди. Натижада хатоларимиз эвазига бекободликларга ғалабани илиб кетишди. Умуман олганда, “Металлург” ўз майдонида ҳар доим шиддатли футбол намойиш этади. Бугун мағлубиятга учраган бўлсак-да, энг асосийси кейинги босқичга чиқишни уддаладик.
Link :
Source : kokand1912.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments