Latest news

11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  0 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  1 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  1 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  2 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  8 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7

Нўъмон Ҳасанов қўқонлик мухлисларни бир хил рангда кийинтирмоқчи News

Нўъмон Ҳасанов қўқонлик мухлисларни бир хил рангда кийинтирмоқчи

"Пахтакор" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

- Учрашув аввалида футболчилардан ҳужумкор ўйинни талаб қилгандим. Шогирдларим ўйин бошида ҳужумкор ўйнашди ва имкониятларга эга бўлди. Аммо вазиятларни голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимда эса "Пахтакор" кучли ўйнади ва ҳақли ғалабага эришди. Бу ғалаба билан уларни табриклайман.

Футболчиларимизда бироз ҳаяжон ҳам бор эди. Жавоҳир Сиддиқов бугун жароҳатидан кейин ўйнади, бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Акмал Холмуродовни йўқлиги ҳам сезилди. Дасталбки 30 дақиқада жамоамиз яхши ўйнади. Аммо кейинчалик мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишди. Бунда жамоадаги маҳоратли футболчиларни хизмати катта бўлди.

Жамоамиз биринчи даврани яхши ўтказганди. Аммо танаффусдан кейин жамоамиз чарчаб қолди. Битта таркибни бутун мавсумда ўйнатиш жуда қийин. "Қўқон-1912"да захира тор, бу эса ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Жамоага келганимдан кейин кўп нарсани ўзгартирдим. Келажакда қўқонлик мухлисларни ҳам бир хил рангли либосларда ўтиришларини истайман ва буни амалга оширмоқчиман. Чунки Кореяга борганимда у ердаги муҳит ва уларни бир хил бўлиб ўтиришларини кўриб буни дилимга тугиб қўйгандим. Келажакда жамоани янада яхши тарафлама ўзгартирмоқчиман.

Пул бор, аммо ҳозир мавсум охирига қадар етадиган маблағ мавжуд. Кейинги мавсумда ҳам ҳомийлар қўллаб-қувватлашса янада кучайиб, яхши натижаларга эришамиз.

Давралар оралиғида таркибни кескин кучайтириш имкони бўлмади. Фақатгина икки футболчини ўз сафимизга қўшиб олдик. Келаси мавсумда жамоани захира ўриндиғини ҳам янада кенгайтириб, таркибни кучайтирмоқчиман. Жамоани қийин аҳволда қабул қилиб олгандим.

Шартномам йил якунига қадар мўлжалланган. Шартномам кўп йиллик бўлганда ҳам мураббий яхши натижа қайд этмаса, унга чиқиш эшикларини кўрсатишади.

Ниятим ва мақсадим Қўқонни футболини кўтариш. Чунки ўзим шу шаҳар фарзандиман.


Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика