Latest news

20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  0 20:10Суперлига. "Насаф" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  15 20:08Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1 (матнли трансляция)  29 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  0 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  0 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  9 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  4 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8

Нўъмон Ҳасанов: “Ўйиндан завқ олдим” News

Нўъмон Ҳасанов: “Ўйиндан завқ олдим”

Суперлига 17-туридан олган “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Нўъмон Ҳасанов ва Қувондиқ Рўзиев иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Бугунги ўйин чиройли ва томошабоп бўлди. Ўйиндан завқ олдим. Катта ташаббусга эга бўлдик. Ўйинимиз борган сари очилиб бораётгани мени хурсанд қилмоқда. Бугун мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказдик. Айниқса футболчиларимнинг 1-таймдаги ҳаракатлари менга кўпроқ ёқди. Танаффусда ҳам шундай темпда ўйнашни давом эттириш ҳақида кўрсатма бердим.

Жасур Хакимовни анчадан бери биламан. У анча ҳаракатчан,яхши очилади ва  ҳужумда катта жаҳмдаги ишларни бажаради. Жасур ҳали тўлиқ ўзини кўрсата олгани йўқ. Ўйлайманки унинг энг яхши ўйинлари олдинда.
Кейинги тур “Насаф”га қарши ўйин кутиб турибди. Футболчиларга дам бермаймиз, эртадан бошлабоқ тайёргарликни бошлаймиз. Қаршидан ҳам яхши натижа билан қайтиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.  

Қувондиқ Рўзиев: Авваламбор стадионда бизни қўллаб турган мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман. Учрашувда катта ташаббусга эга бўлдик. Вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб янада йирик бўлиши мумкин эди. Мураббиймиз айтганидек ўйинимиз очилиб бормоқда. Кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қиладиган натижаларни қайд этишга ҳаракат қиламиз.


Rating: -24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика