Нўъмон Ҳасанов: "Олдимизда ҳал қилувчи муҳим ўйин турибди"
04 nov 2015 16:29
News
Нўъмон Ҳасанов: "Олдимизда ҳал қилувчи муҳим ўйин турибди"
"Мен шогирдларимдан ғурурланаман. Улар бугун барча кўрсатмаларимни аъло даражада бажаришди. Асосий вазифамиз гол ўтказиб юбормаслик эди. Буни ҳам яхши уддаладик. Жамоамиз жуда муҳим ўйинда ғалабани қўлга киритди. Ҳали чемпионлик билан табриклашларига эрта. Олдимизда сўнгги ҳал қилувчи баҳс турибди. Жамоанинг бу натижаларига Самвел Бабаяннинг ҳам ҳиссаси катта. Бундан ташқари жамоада кўплаб мутахассисларнинг хизматлари синган. Ҳозир кўпчилик "Металлург" билан ўйинни гапиряпти. Лекин шуни айтишим мумкинки, бизнинг футболчилар бу борада тоза. Шу боис бу каби гаплар ноўрин. Рўзиқул Бердиев билан тортишиб қолганим мен учун кутилмаган бўлди. Мен шунчаки ҳакамларга қўл бериш учун келаётгандим. Аммо ютқизган жамоада кайфият билан боғлиқ муаммо бўлади. Шу боис Бердиев бироз қизишиб кетди. Орамизда ҳеч қандай жиддий келишмовчилик бўлгани йўқ. Футболда бу каби ҳолатлар учраб туради. Футбол бу ҳиссиётлар, эҳтиросларга жуда бой спорт тури".
Comments