Latest news

00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  1 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  0 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0

Нўъмон Ҳасанов нимадан қўрқиб кетди? News

Нўъмон Ҳасанов нимадан қўрқиб кетди?

"Қўқон-1912" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Чиройли футбол бўлди, деб ўйлайман. Ҳар иккала жамоа очиқ ўйин кўрсатишди. "Локо" жамоаси юлдуз футболчилардан ташкил топган. "Қўқон-1912"га эса тажриба камлиги панд бермоқда. "Локомотив" жамоаси футболчилари ёнғин ва сувни кўрган ўйинчилар ҳисобланишади. "Локо"нинг бугунги захира ўриндиғидаги футболчиларини кўриб ҳам қўрқиб кетдим очиғи.

Яхши жамоани бир йилда тузиб бўлмайди. Албатта вақт керак.

Ҳакамлар? Уларга эътироз йўқ. Ўйинни яхши бошқаришди.

Биринчи даврани зўр ўтказгандик. Иккинчи даврада эса пасайиш бўлди. Бу бўлиши керак эди. Чунки ўзим ҳам футбол ўйнаганман. Бир таркиб билан бутун мавсумни бир текисда ўтказиш имконсиз. Захирамиз торлиги сабабли иккинчи даврада мувозанатни сақлаб қола олмадик. Келаси мавсумда таркибни кучайтирамиз.

"Локомотив"га қарши ҳимоявий ўйин кўрсатишнинг фойдаси йўқ. Чунки ушбу мавсумда бир қатор жамоалар бу ерга келиб ҳимояга ётиб олишганини ҳам кўрдим, аммо якунда барибир ютқазишди. Шу боисдан бугун бошқача тактика танлагандим. Балки адашгандирман, аммо ҳимоявий ўйин кўрсатишни истамадим. "Локомотив" билан ҳам очиқ футбол ўйнаса бўлади.

Филипп Раевацнинг жароҳати бор. У бугун укол ёрдамида мажбуран ўйнади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика