Latest news

13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  0 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  0 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  3 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  1 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  5 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  13 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10

Нўъмон Ҳасанов: "Насаф"га қарши алоҳида тайёргарлик кўрдик" News

Нўъмон Ҳасанов: "Насаф"га қарши алоҳида тайёргарлик кўрдик"

Ўзбекистон суперкубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Пахтакор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

- Эртага бизни жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Ҳар иккала жамоа ҳам бир-бирини жуда яхши билади. Эртанги учрашувда бош мақсадимиз ғалаба қозониш. Биз бу мавсумга жиддий тайёргарлик кўрдик. Ўзбекистон суперкубоги олдидан ҳар иккала жамоаларда ғолибликни қўлга киритиш учун имкониятлар тенг деб ўйлайман. Бу каби учрашувларда биргина гол ҳамма нарсани ҳал этиши мумкин. Эртага ким яратилган имкониятлардан унумли фойдалана олса ўша жамоа ғалаба қозонади.


- Эртага янги футболчиларни майдонга туширасизми?

- Биз янги маҳоратли футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олдик. Суҳроб Бердиев, Ойбек Қиличев, Темур Жўраев сингари футболчилар қўшилишди. Умуман олганда ушбу футболчилар ҳам майдонга тушишга тайёр. Таркибимизни тарк этган футболчилар билан яхши муносабатда хайрлашдик. Лекин ҳозирги мавжуд футболчиларимиз ҳам ёмон эмас. "Пахтакор" асосан ёшларга таяниб ўйнайди. Биз ёшларга имконият берамиз. Мен жамоамизга ишонаман.

- "Насаф"га қарши алоҳида тайёргарлик кўрилдими ёки умумий тайёргарлик олиб борилдими?

- Албатта биз бу жамоага қарши алоҳида ҳозирлик кўрдик. Уларнинг ўйинларини ўрганиб чиқдик. "Насаф" одатда очиқ ва ҳужумкор футбол кўрсатади. Биз рақибни диққат билан ўрганиб чиқдик.

- "Насаф"га қарши баҳсда Темур Жўраевга имконият берасизми ёки Рибкин майдонга тушадими?

- Жамоамиз дарвозасини эртанги ўйинда Рибкин қўриқлайди.


Шерзод Каримов: Биз Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритишни хоҳлаймиз. Эртага мухлисларимизга ғалабани тақдим этамиз деган умиддаман. Биз ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик ва баҳсга тайёрмиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика