Latest news

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Нўъмон Ҳасанов: "Менимча эртага осон ўйин бўлмайди" News

Нўъмон Ҳасанов: "Менимча эртага осон ўйин бўлмайди"

"Пахтакор" - "Ал Жазира" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

Унга ярим ҳимоячи Владимир Козак ҳамроҳлик қилди. 

"Эртага бизга ғалаба жуда зарур. Мухлислар ишончини оқлашимиз керак. Бунинг учун ғолиб бўлишимиз керак. Тўғри таркибда йўқотишлар бор. Соҳибов ва Аҳмедов сариқ карточка туфайли эртага майдонга туша олишмайди. "Ал Жазира"нинг ички чемпионатдаги охирги учрашувини кўрдим. Рақибимиз сафарда 4:2 ҳисобида зафар қучди. Ҳужум чизиғида кучли футболчилар ва легионерлар бор", - дейди Ҳасанов

"Ал Жазира" билан ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўраяпмиз. Эртага нима бўлса ҳам ғалаба қозонишга ва гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз", - дейди Козак

- Нима жамоага ғалаба қозонишига тўсқинлик қилиши мумкин? 

- Кўриб турибсиз таркибда йўқотишлар бор. Ҳар 2-3 кунда ўйин ўтказаяпмиз. Футболчиларда чарчоқ бор. Таркибдаги кўплаб ёшлар бунда графикда олдин ўйнашмаганди. Рақибнинг кучсиз томонларини ўрганиб чиқиб керакли тактика танлашга уринамиз. Нариги ўйин натижасига қарамаймиз ва фақат ўзимиз ғалабага ҳаракат қиламиз. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. 

- Эртага рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояда ўйнайди. Ҳужумда қандайдир янгилик бўладими?

- "Бунёдкор" билан ўйинда ҳужумларимиз охирига етмай қолди. Чарчоқ ҳам ҳалал берди. "Металлург" билан ўйинда биз қийин ўйин ўтказдик. "Бунёдкор" биздан 2 кун олдин ўйин ўтказганди. Барча клублар бир хил вазиятда бўлиши керак. Бизда ўз ўйинимиз бор, йигитлар майдонга тушиб ғалабага ҳаракат қилишади. Албатта стандарт вазиятлар устида ҳам ишладик. 

- "Ал Жазира" сафида йўқотишлар бор. Бу сизнинг жамоангизга ёрдам берадими? 

- Тўғри рақиб таркибида ҳам йўқотишлар борлигини биламан. Лекин "Ал Жазира" сафида кўп яхши футболчилар бор. Менимча эртага осон ўйин бўлмайди. 

- "Пахтакор" гуруҳдан чиқса кейинги рақибларга қарши ўйнаш учун савия борасида тайёр бўладими? 

Владимир Козак: - Албатта асосий мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдан чиқсак рақибларга муносиб қаршилик кўрсатамиз деб ўйлайман. 

- Таркибда 7 нафар футболчида биттадан сариқ карточка бор. Эртага бу ўйинчилар огоҳлантирилса гуруҳдан чиқилган тақдирда майдонга туша олишмайди. Бу борада футболчилар билан иш олиб борилаяптими? 

- Алабтта футболчиларга бу борада тегишли кўрсатма бердик. Ҳар бир футболчи ўзини босиб ўйнаши керак. 

- Эртага дарвозада Темур Жўраевни кўришимиз мумкинми? 

- Албатта. Эртага балки Жўраевни майдонга туширарман. Барчаси кечки пайт маълум бўлади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика