Latest news

15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  4 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  4 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  12 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  28 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5

Нўъмон Ҳасанов: "Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирдик" News

Нўъмон Ҳасанов: "Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирдик"

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" жамоалари учрашувидан кейин бош мураббийлар матбуот анжуманида иштирок этишди.

Нўъмон ҲАСАНОВ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Ғалаба билан жамоа ва мухлисларни табриклайман. Уни туғилган кунини нишонлаётган Жамшид Искандеровга бағишлаймиз. Ўйин икки хил бўлимдан иборат бўлди. Дастлаб ташаббусга эга бўлиб, вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда фаолроқ ўйнаб, беллашувни фойдамизга ҳал қилдик. Барча футболчи танаффусдан кейин жуда яхши ҳаракат қилди.

Лобановни жароҳати сабабли алмаштирдим. Биринчи бўлим ўрталарида у жароҳат қийнаётганини айтди. Уни захирага олишни сўраганимизда бўлим охиригача чидаб беришини таъкидлади, бироқ тўп ўтказиб юборилган вазиятда унга бу ҳолат панд берди.

Қийин ўйинлар энди бошланяпти. Сафарда бизни оғир кечадиган беллашувлар кутиб турибди. Ҳамма нарса олдинда. Биз яна 5 ўйинда майдонга тушамиз. Ўша баҳслар барча масалани ҳал этиб беради.
 

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика