Latest news

20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  18 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  34 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳали ҳеч нима йўқотилгани йўқ" News

Нўъмон Ҳасанов: "Ҳали ҳеч нима йўқотилгани йўқ"

"Пахтакор" - "Бунёдкор" ўртасидаги баҳсдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "шерлар" устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.

"Иккала жамоа футболчилар кўп меҳнат қилишди. Яхши ўйин намойиш этишди. Кубок ўйинлари иккита ўйиндан иборат. Шу боис ҳали ҳаммаси олдинда. Финалга ким чиқиши жавоб ўйинида ҳал бўлади. Ҳеч нима йўқотганимиз йўқ", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

- Биринчи гол бизга қаттиқ таъсир кўрсатди. Ҳисобни тенглаштиришга уриндик. Шошилдик. Бу футбол, унда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Ҳали ҳеч нимани йўқотганимиз йўқ. Таркибга доим ўзгаришлар қиламиз. Ўйиннинг таҳлилини кўриб чиқиб танбеҳлар берилади, хулосалар чиқарилади.


- Бугун "Пахтакор" ўзига ўхшамади. Оддий пасларда ҳам жуда кўп, жуда кўп хатолар бўлди. Жамоага нима бўлди?

- Тўғри бугун хатолар кўп бўлди. Хатто энг тажрибали футболчимиз Кахи Махарадзе ҳам хато қилди. Ҳисобни тенглаштирдик, тезда гол ўтказдик, яна ҳисобни тенглаштирдик ва яна ўтказдик. 


- Станислав Андреев қайси ҳислати эвазига асосий таркибда ўйнайди. Унинг Пардаевдан қандай устунлиги бор?

- Баҳодир Пардаев кўп ўйинларда иштирок эта олмади. Шу боис уни секин аста таркибга қўшиб борамиз. Андреев эса ўтган ўйинларда гол урди, бугунги таркибга мос футболчи. Тўғри у ҳам кўп хато қилди.


Жарима тўпларини амалга ошириш учун таркибда Козак, Андреев, Пардаев каби футболчиларимиз бор. Аммо омад ҳам керак.


- Жамоа охирги ўйинларни класс эвазига қўлга киритганди. Бугун эса шижоатсиз ўйин кузатилди.

- Нега ундай деб ўйламайман. Бугун "Бунёдкор"дан у қадар кучсиз бўлмадик. Вазиятлар яратдик. Анчдан буён 3та гол ўтказмагандик.


- Жамоанинг ҳужумига рангбаранглик киритиш мумкинми?

- Жамоанинг бир неча йиллардан буён қўллаб келаётган тактикани дарҳол ўзгартириб бўлмайди. Бунинг учун камида 3 ой керак. Тўғри барчага ҳужумкор ўйин ёқади.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика