Latest news

19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  2 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  3 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  5 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Нўъмон Ҳасанов: "Гол ургач ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик" News

Нўъмон Ҳасанов: "Гол ургач ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик"

"Пахтакор" - "Тракторсози" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
"Ўйин жуда ҳам қийин кечди. Футболчилар қўлдан кеганча ҳаракат қилишди. Бизга ғалаба зарур эди. Мухлислар қўллаб қувватлаши. Йигитларнинг бор кучи билан ўйнаши менга ёқди. Ҳали курашни давом эттирамиз", - дейди Ҳасанов.

"Қийин ўйин бўлди. Бироқ қийин ўйинда ғалаба қозониш икки карра ёқимли. Биринчи бўлимда ўз футболимизни кўрсатдик. Иккинчи бўлимда эса ҳимояда ўйнадик. Барча жамоадошларимга охиригача курашгани учун раҳмат айтаман", - дейди Сергеев.

- Рақиб ўйинида сизни нима ҳайрон қолдирди?

- Жамоа жисмонан кучли экани кўриниб турганди. Уларда мавсум айни қизғин паллада. Бизда эса мавсум энди бошланди. Рақибга гол уришга имкон бермадик.

- "Тракторсози" ҳимоячилари жуда қўпол ўйнашди. Фаолиятингизда энг қўпол рақибми?

Игорь Сергеев: - Йўқ. Барча ўйинларда рақиб ҳимоячилари тепади, уради, тишлайди. Шунчаки "Тракторсози" ҳимоячилари буни очиқчасига қилишади, бошқалар эса имкон қадар билинтирмай. Шу боис сизларга кўринмайди. Аслида ҳар бир ҳимоячи шундай ҳаракат қилади. Бугун менга нисбатан қўпол ўйнашди дея олмайман. Бу футбол тўқнашувлар бўлиб туради.

- Иккинчи бўлимда Искандеров ва Каримов ҳужумга ўтиш ўрнига тўпни орқага қайтаришди. Бу сизнинг кўрсатмангизми?
- Ҳисобни очиб олгандан сўнг биз ғалабани сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Шу боис иккинчи бўлимда асосан ҳимояда ўйнашга мажбур бўлдик.

- Ойбек Қиличев жамоага киришиб кета олмагандек туюлмоқда...
- Тўғри, лекин уни туширишга мажбур эдим. Захира ўриндиғимиз у қадар узун эмас. Қиличев ҳали ўзига келади.

- Бугун иккинчи бўлимда ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнадик дедингиз. Агар Эронда ҳам биринчи бўлиб тўп киритсанглар у ерда ҳам чиройли бўлмаган, ҳимоявий ўйин кўрсатиб натижага эришишга ҳаракат қиласизми?

- Бу ўйингача ҳали кўп вақт бор. Биз бугун иккинчи бўлимда чарчаб қолдик, буни тан оламан. Сабаби мавсум боши ва футболчилар ҳали тайёр эмас. Эрондаги баҳсда балки йигитларим яхшироқ ҳолатда бўлишар.

- Бу саволни ўтган йили ҳам бергандим, ўшанда жавоб бера олмагандингиз. Сиз жуда қийин голлар урасиз, лекин оддий вазиятда гол ура олмайсиз?

Игорь Сергеев: - Нега оддий вазиятларда ҳам гол уришни бошладим. Лекин баъзи вазиятларда ўзимни бўш қўярман, лекин барибир охиригача курашаман. Меҳнат қилишга давом этаман.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика