Нўъмон Ҳасанов: "Дуранг натижадан қониқдик"
02 apr 2016 08:28
News
Нўъмон Ҳасанов: "Дуранг натижадан қониқдик"
"Шаклланган жамоага қарши ўйнадик. "Бухоро" сафида кучли футболчилар жамланган. Жамоа мухлисларига ҳам қойил қолдим. Ўйинда вазиятлардан фойдалана олмадик. Учрашув чиройли бўлди деб ўйлайман. Жамшид Искандеров жароҳат олиб сафдан чиқди. Шунга қарамай йигитлар қўлларидан келганига ҳаракат қилишди", - дейди Нўъмон Ҳасанов.
"Игорь Сергеев олимпия терма жамоасида ўйнади, ОЧЛда барча ўйинларда гол урмоқда. Терма жамоада ҳам иккита учрашувда ҳаракат қилди. Бугун ҳам у жонини бериб ўйнади. "Бухоро" ҳам жуда яхши ўйнади, яна бир кучли клуб пайдо бўлганидан хурсандман. Рақиб сафда захирада ўтирган футболчилар ҳам тажрибали ўйинчилар ҳисобланишади".
"Азим Аҳмедов бугун таянч ярим ҳимоясида эмас, ҳужумчи ортида ўйнади. Сабаби Искандеров узоқ муддатга сафдан чиқди", - дейди Ҳасанов.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Comments