Latest news

19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  35 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  0 18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  6 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  14 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6

Нўъмон Ҳасанов: "Бу учрашувда мураббийлар тактикаси катта роль ўйнайди" News

Нўъмон Ҳасанов: "Бу учрашувда мураббийлар тактикаси катта роль ўйнайди"

Тажрибали мутахассис, ўз вақтида "Пахтакор" ва "Насаф" жамоаларида тўп тепган Нўъмон Ҳасанов турнинг марказий учрашувидан аввал фикрларини билдириб ўтди.

"Турнинг энг қайноқ ва марказий ўйини. "Пахтакор" бу учрашувда ғалаба қозонса ёки дуранг ўйнаса, чемпионликни ҳал қилади. Ютқазса, имконият барибир сақланиб қолади. Устунлик албатта "Пахтакор" томонида. Жамоа ўз майдонида ўйнайди. Очколар бўйича ҳам рақибидан илгарилаб кетган. Бу учрашувда мураббийларнинг танлаган тактикаси катта роль ўйнайди.

"Пахтакор" ўйинни ҳимоядан қурмайди, деб ўйлайман. Бу жамоага қийинчилик туғдиради. Боз устига, "Пахтакор" футболчилари чемпонатимизда прессинг қўллаб, рақибга босим ўтказган ҳолда ҳужумга ўтади. Умуман, икки жамоага ҳам омад тилайман. Шахсан мен яхши ўйин тарафдориман. 

"Пахтакор"ни бу йил кучсиз демаган бўлардим, лекин ижрочилар томонлама йўқотишлар бўлди, дея оламан. Биргина Аббос Файзуллаевнинг тарк этиши қанчалик сезилди. Шунга қарамай, таркибда кўплаб ёшлар саҳнага чиқди. Бир неча йиллардан бери клуб структураси бузилмайди. Бу жиҳати таҳсинга лойиқ. 

"Насаф" жамоасини яхши биламан. Клуб ёш футболчиларни етиштириб беришни тўғри йўлга қўйган. Фидойи мураббийлар, футболчиларни тарбиялайди. "Насаф" ўйин сифати бўйича барча жамоадан устун. Битта ўйинда турли тактикалардан фойдаланади. Футболчилар катта иштиёқ билан ўйнайди. 

Водий жамоаларига биринчи навбатда маҳаллий футболчилар етишмайди, чунки ёшларга эътибор йўқ. Шароит йўқ. Спорт мактаблари ёмон аҳволда. Жамоада 50 фоиз маҳаллий футболчи ўйнаши керак. Улар жамоада жонини бериб ўйнайди. 

Эртанги учрашув чемпионатимизнинг ҳақиқий безаги бўла олади. Ўйлайманки, биз мураббийлар баҳсни кимнидир ютиши учун эмас, чиройли ўйин учун роҳатланиб томоша қиламиз", – деди Ҳасанов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика