Latest news

02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  35 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  0 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  10 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3

Ном эмас, “нон” топишга кўмаклашинг! News

Ном эмас, “нон” топишга кўмаклашинг!

Tags :  Насаф
Бугун эрталаб ижтимоий тармоқларни “титкилаб” туриб, Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг Телеграмдаги расмий каналида “Насаф” стадионига қарашли “Марказий” стадионга янги ном учун сўровнома ўтказилаётганига кўзим тушди.

Жамоадаги айни пайтдаги вазиятдан бироз бўлсада хабардор бўлганим учун сўровномани кўриб бир жаҳлим чиқди, бир кулгим келди.

Куни кеча “Андижон” футбол клуби раҳбарияти клуб логотипи ва жамоа тўп тепадиган стадион номини ўзгартирганлиги ҳақида ўқигандик. “Қовун қовундан ранг олади”, деганларидек, афтидан, “Насаф”нинг жонкуяр “раҳбарлари” шу йўл билан мухлисларни  жамоадаги муаммолардан чалғитишга уринишган шекилли. Умуман юртимиз футбол оламида қайсидир жамоа ёки ташкилотга янги раҳбар келиши билан ишни клуб логотипи ёки стадион номини ўзгартиришдан бошлаши янгилик эмас. Узоққа бормайлик, ЎФФ номи ЎФАга , “Бунёдкор” стадионини “Миллий” дея ўзгартирилгани (расмий ҳужжатларда ҳали ҳам “Бунёдкор” номи юритилмоқда) ҳали ёдимиздан кўтарилгани йўқ. 

Хўш, Қарши шаҳридаги “Марказий” стадион номини ўзгартириш кимга ва нима учун керак бўлди? Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовга мурожаат қилганимизда “ҳозир ўз-ўзидан бирор ном танлаганда кўра, раҳбарият халқни ҳам тинглайлик дейишган” дея қисқа жавоб билан чекланди.

“Э қойил”, “бор эканку халқниям тинглайдиган раҳбарият” деворгим келдию, ҳурматли “ҳоким бува”нинг  “Насаф” молиявий муаммоларга қарамай, Суперлигани 2-ўринда тугатгани ва ўша пайтда жамоани табриклаб, “ҳар қандай қўллаб-қувватловга ва кўмакка тайёрман” деган гаплари ёдимга тушди. 1. Балки вилоят раҳбари стадиони номини ўзгартириш билан жамоани қўллаб-қўвватлашни мақсад қилгандир?! Балким?! Лекин клубдаги ҳозирги молиявий ҳолат – ишчи ходимларнинг бир неча ойлаб маош олмай ишлаб келаётганлиги, жамоанинг турли ташкилотлардан қарздорлиги бир неча юз миллионлардан иборат суммани ташкил этаётганини ҳам шунчаки эслатиб ўтмоқчиман. Шу ва шу каби муаммолар илдиз отиб кетган клубда ҳозирги шароитда стадион номини ўзгартириш (учун сўровнома ўтказиш)дан мен ҳеч қандай мантиқ топа олмадим. Сизчи?

Азиз НУРИЙ

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика