Latest news

10:45Камолиддин Тожиев: "Натижа муҳим эмас, ёшларни синаб олдик. Таркибимиз 90 фоизга тайёр"  2 10:24Кэррик: "Олд Траффорд" — алоҳида лаҳзалар юзага келадиган жой"  2 09:50"Машъал" "Динамо" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  2 09:20Роналду "Ал-Насср"даги вазиятдан норози   7 09:01"Динамо" Тошкентда машғулотларни бошлади  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  83 08:28Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов "Тоттенхэм"га қарши ўйинда неча баҳо олди?  9 07:51Футзал. Эрон - Ўзбекистон ва қолган чорак финал учрашувларининг бошланиш вақти маълум  6 04:04А Серия. “Ювентус” меҳмонда “Парма”га 4 та гол урди  1 03:58Саудия Арабистони Про лигаси. “Ал Иттиҳод” ўз уйида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 03:49Лига 1. ПСЖ меҳмонда қийин ғалабага эришди  3 03:43А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  0 00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  57 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  2

Нодирхўжа Юлдашевнинг янги йил табриги! News

Нодирхўжа Юлдашевнинг янги йил табриги!

Аввало бугун Ватанимизнинг ҳар бир кишисини ажойиб байрам билан табриклайман!

Йил давомида сайтимиз билан бирга бўлган ўқувчиларга катта раҳмат айтган ҳолда ҳар бир клуб аъзоларини чин юракдан муборакбод этаман.

Йил давомида, бу йил 10-чемпионликни қўлга киритамизми деб, охир-оқибат чемпион бўлган "Пахтакор" мухлисларини. Эҳ, аттанг, бу йил ҳам ўхшамади, "зато" Кубок бизники деб қувонган "Локомотив" мухлисларини. Энг яхши легионер бизда деб гердайиб юрадиган "Насаф" мухлисларини. Ривалдони қўмсаб, тўртинчи ўринни ҳазм қила олмаётган "Бунёдкор" мухлисларини. Ўринбосарларимиз чемпион деб, Хомяковга 5-ўрин учун раҳмат айтаётган "Машъал" мухлисларини. Қачон биз ҳам кучли учликка кирамиз деб Игорь Шквиринга мурожаат қилаётган "Олмалиқ" мухлисларини. Рижконинг пенальтиларига зўрға чидаган "Навбаҳор" мухлисларини. Йил давомида Мурод ака Саидовни қайтаринг деб дардини "комент"да баён қилган "Нефтчи" мухлисларини. Ютиб туриб, ютқазиб қўямиз-да деб кулиб қўядиган "Металлург" мухлисларини. Бобожоновнинг голидан хурсанд бўлиб "Бунёдкор"ни тарихда илк маротаба ютган "Динамо" мухлисларини. Зарафшондан Навоийга кўчиб кетган "Қизилқум" мухлисларини. Чемпиондан очко олган учта жамоадан бири биз деб гердайган "Бухоро" мухлисларини. Кейинги йил янги стадионда ўйнаймиз, тушиб кетма "Сўғдиёна" деб жон куйдирган жиззахлик мухлисларни. 50 йилликни ўтказамиз деб "кийдириб" кетишди деб сайтимизга тиним бермаган "Андижон" мухлисларини. "Любойи"ни гапига, футбол ватани қаер деб мот қилувчи савол билан "ёпиштирадиган" "Қўқон-1912" мухлисларини. Ўз пайтида ОФК кубогида тўп тепган "Шўртан" мухлисларини ва энг, энг, энг муҳими бўлган, барча-барчамизни мана шу сайтда бирлаштириб турган ЎЗБЕКИСТОН миллий терма жамоасининг ашаддий мухлисларини, унда ким тўп тепмасин, ким бош мураббий бўлмасин, доимо қўллаб-қувватлаб турадиган ашаддий мухлисларимизни ЯНГИ ЙИЛ байрами билан ТАБРИКЛАЙМАН!

Нодирхўжа Юлдашев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика