Latest news

20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  1 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  2 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  3 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  10 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  5

Нодирбек Абдураззоқов: "Дуо қилиб турсангиз, кейинги босқичга ҳам йўл оламиз" News

Нодирбек Абдураззоқов: "Дуо қилиб турсангиз, кейинги босқичга ҳам йўл оламиз"

U-20 Жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасида Исроилга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон термаси футболчиси Нодирбек Абдураззоқов ўз фикрларини билдирди.


- Гватемала устидан қозонилган ғалаба ва плей-офф босқичи билан табриклаймиз. Гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйин қандай ўтди?

- Худога шукур, ютиб олдик. Ўйин биз учун ҳар тарафлама яхши ўтди. Статистика томонлама ҳам, ўйин бобида ҳам чиройли ўйин кўрсатдик.

- Майдонга тушиб, гол урдингиз ва у голдан кейинги эмоциялар зўр чиққанди. Лекин, афсуски, гол офсайд туфайли ВАР ёрдамида бекор қилинди...

- Гол ура олдиму, афсуски, ҳисоблашмади. Голни бизнинг негативчиларимизга, илк навбатда ота-онамга, яқинларимга ва иккинчи навбатда барча негативчиларга бағишламоқчи эдим.

- Ўзбекистон гуруҳ босқичидаги барча учрашувларини Сантяго дел Эстеро шаҳрида ўтказди. Шаҳардан қандай таассуротлар олдингиз?

- Шаҳарга чиқиб айлана олмадик. Чунки бунга вақтимиз ҳам бўлмади. Лекин биз бўлиб турган меҳмонхонадаги инсонлар жуда самимий экан, қўлидан келганча яхшиликлар қилиб, ҳар томонлама ёрдам бериб туришди. Мухлислар эса ҳақиқатдан ҳам футболни тушунадиган мухлислар экан. 

- Ўзбекистон термаси плей-офф босқичида Исроил билан куч синашади. У жамоага қарши тайёргарлик қандай кетмоқда? Жамоада кайфият қанақа?

- Ҳар ўйин олдидан рақибни чуқру ўрганамиз. Жамоадаги кайфият аъло даражада. Барча яхши кайфиятда. Дуо қилиб турсангиз, кейинги босқичга ҳам йўл оламиз.

- Ўзбекистон термасининг потенциали қайси босқичгача етади деб ўйлайсиз?

- Худо хоҳласа, барчасини амалда кўрсатамиз. Барча футболчилар билан бирга энг юқори мақсадларни кўзлаганмиз. 

- Жамоатчиликда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган интервью ҳақида нима дейсиз? Уни қандай қабул қилдингиз?

- Тўғриси, ўша пайтда бунга унчалик аҳамият ҳам бермадим. Аслида футболчилар бундай нарсаларни ўйламаслиги керак деб ўйлайман. Биз майдонда ҳаракат қилишимиз керак. Журналист билан гаплашиб олдик, кейинги сафар саволларга сал хушёрроқ бўлиб олсалар бўлди. Орамизда ҳеч қандай гаплар йўқ. Барчамиз Худонинг бандасимиз, хато қилишга ҳаққимиз бор.

- Исроил билан ўйиндан олдин мухлисларга тилакларингиз.

- Бизга мухлислик қилишда давом этишсин. Менимча, Осиё чемпионатидаги муваффақиятимиз сири ҳам шунда. Ота-оналаримиз, мухлисларимиз доимо дуо қилиб туришди. Барча гап дуода деб ўйлайман. Яхшилаб дуо қилиб турсангиз, барчаси яхши бўлади. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика