Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  3 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Нодир Қўзибоевни “Нефтчи”га қайтаринг News

Нодир Қўзибоевни “Нефтчи”га қайтаринг

Охирги вақтларда қадрдон жамоамиз “Нефтчи” атрофида жуда кўп гаплар “юрибди” ва ўзгаришлар рўй бермоқда.
Ачинарлиси эса бу жараёнлар биз каби оддий мухлислар дилини хира қилмоқда. Биз мухлис сифатида яна аввалги, “ҳайбатли” “Нефтчи”ни кўришни жуда ва жуда истардик. Бу анча мураккаб иш эканлигини тушунамиз, аммо минглаб Фарғоналик мухлислар учун, қолаверса Фарғона футболи обрўси учун ҳам олдинги “Нефтчи”ни қайтаришингизни илтимос қилган бўлардик!

Ҳозирги кунда жамоа тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Мураббийлар алмашди, футболчиларнинг баъзилари билан ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда. Бизни озгина бўлса ҳам хурсанд қилаётгани турли жамоаларда ўйнаётган “Нефтчи” тарбияланувчиларининг яна қадрдон жамоамиз сафига келиб қўшилаётганидир. Фарғона футболи тарбияланувчиси бўлган Мўйдин Мамазулунов билан шартнома имзоланибди. Шунингдек, Носир Отақўзиев ҳамда Ғайрат Ҳасановларнинг кўрикдан ўтаётгани ҳақида хабаримиз бор. Бу ҳолат бизни фақат қувонтиради. “Нефтчи” мураббийлари ва раҳбариятига эса мурожаатимиз бор. Модомики, жонажон жамоамизнинг аввалги ўйинчилари яна қайтиб келаётган эканлар, сизлардан илтимос, бир вақтлар “Нефтчи”да порлаган ва муҳлисларнинг энг севимли футболчисига айланган Нодир Қўзибоевни ҳам клубга олиб келинг.

Нодир Қўзибоев водий фарзанди, у жон деб яна Фарғонага қайтишни хоҳлаган бўларди. Биз ижтимоий тармоқлар орқали у билан суҳбатлашиб турамиз ва ҳар сафар “Нефтчи”га қайтишини сўраймиз. Унинг ўзи ҳам бунга қарши бўлмаслиги аниқ. Фақат, ҳаммаси Нодирнинг ўзига боғлиқ эмас-да. Бунинг учун клуб томонидан ташаббус кўрсатилиши лозимлигини яхши тушунамиз.

Нодир Қўзибоев ҳозир Биринчи лига вакили бўлган Тошкентнинг “Истиқлол” жамоасида ўйнамоқда. Бу йилги кубок баҳсларининг нимчорак финалида қадрдон “Нефтчи”миз, қадрдон Нодир Қўзибоев тўп сураётган “Истиқлол”га қарши майдонга чиқди. Ана шу ўйинларда Нодир Қўзибоев ҳозир ҳам юқори даражада ўйнай олишини исботлаб берди. Бутун ўйин давомида уни ҳаракатларини диққат билан кузатдик ва шунга амин бўлдикки, Нодир ҳозир ҳам “Нефтчи”ни кучайтира олади. Биз Фарғона ўтказилган дастлабки ўйин давомида бевосита стадионда уни қўллаб-қувватлаб турдик. Ўша куни трибунада бўлсакда, бор овозимиз билан яна “Нефтчи”га қайтишини илтимос қилдик. Тўғри, у ҳозир Биринчи лигада ўйнамоқда, лекин, кубокдаги “Нефтчи”га қарши ўйинлари орқали олий лигада ҳам бемалол ўйнай олишига амин бўлдик.

Аслида, Нодир бир пайтлар жамоадан вақтида уни хориж жамоаларига қўйиб юборишмагани учун кетган эди. Россиянинг “Спартак”, Германиянинг “Гамбург” каби жамоалари Нодир Қўзибоевни сотиб олиш учун таклиф билан чиқишганда, мураббийлар уни қўйиб юборишмаган эди. Ваҳоланки, ўшанда у хориж жамоаларига ўтганида ҳозир ўзбек футболи учун ҳам юқори даражали футболчи сифатида ёрдам бераётган бўлар эди.

Фарғона футболининг узоқ йиллик муҳлислари сифатида шуни илтимос қиламиз – Нодир Қўзибоевни “Нефтчи”га қайтаринг!!!

Фарғоналик футбол мухлислари номидан Акромхўжа
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика