Latest news

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  116 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  4 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  15 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  15 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  25 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор" News

Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев Қозоғистонга (2:1) қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан бўлишди.

"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин, ғалаба ҳар доим ёқимли. Йигитлар жароҳат олганларнинг йўқлигини билдирмади, чунки биз бир жамоамиз. Тўғри, камчиликларимиз кўп. Ёқимли томони – ўйинчиларнинг руҳияти. Қозоғистон ўз мавқеига эга. Бундай жамоани ютаман деб тушиш, ҳужум ва ҳимояда тўғри қарорлар қабул қилиш ёқимли албатта. Ишлашда давом этамиз. Кейинги ўйинда майдонга тушмаган футзалчиларга имконият берамиз. Ўртоқлик учрашувлари шунинг учун ҳам керак албатта. Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш ва бу йўлда ҳар бир ўйин бизни кучли қилиб боради", – дейди Нодир Элибоев. 

- Ислом Бирдамлик ўйинларига йўл оладиган таркиб аниқми?

- Бу борада бирор нарса дея олмайман. Куни кеча Жиззахда чемпионат ўйинлари бўлди, ачинарлиси, 3 нафар ўйинчи жароҳат олди. Ундан аввалги Андижондаги баҳсларда 2 нафари жароҳат сабаб сафдан чиққан эди. Ҳар сафар янги йигитлар қўшилмоқда. Масалан, Абдулла Солиҳов Ҳусниддин Нишоновнинг ўрнини босишга ҳаракат қилди. Шавкат Ибрагимов дарвозабон Аббос Элмуродовнинг йўқлигини билдирмади. Уларнинг ўрни бор, лекин янги келганлар максимал ҳаракат қилиб йўқлигини билдирмаяпти.

- Жароҳатлар кўпайганининг сабаби нимада?

- Тўғриси, бирор нарса дея олмайман. Аббос Элмуродов "Ҳумо Арена"да ўтган Суперкубокда жароҳат олганди. У узоқ вақтдан бери даволанмоқда. Даврон Чориев масаласини ҳам биласизлар. Яқинда қайтади. Ҳозир тубдан ўзгаришлар кетяпти, олдингидек, 1 ёки 2 та ўйин кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор. Бундай тўқнашувларда жароҳат олиш табиий ҳол. Барча максимал кучини беради, жисмоний толиқиш ортидан жароҳатлар олинади. Ҳечқиси йўқ. Бу ҳам яхшиликка. Янги кадрларни текшириб олишга, ўз устимизда ишлашга имкон.

- Олдинлари 2 тадан ўйин ўтказиларди. Бу сафар Япония билан бир маротаба тўқнаш келдик. Қозоғистон билан бир бор ўйнадик. Бу кимнинг таклифи билан бўлмоқда? 

- Ўтган сафар саралашга тайёргарлик бўлгани учун Япония терма жамоаси ва Ўзбекистон томони битта хулосага келди, 2 та ўйин ортиқчалик қиларди. Жароҳат олишимиз, жисмонан толиқишимиз мумкин. Қозоғистон билан иккинчи ўйинимиз ёпиқ бўлади. 

- Акбар Усмонов ҳақида...

- Акбар Усмонов Жиззахда жароҳат олган. У жангчи, жароҳатини беркитишга, борини беришга ҳаракат қилади. Терма жамоага жалб қилинди. Жароҳати чуқурлашмаслиги учун асрашга қарор қилдик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика