Latest news

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  12 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  17

Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол" News

Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичи олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Аввало, Қирғизистон футзал федерациясига миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Барча иштирокчиларга саралашда муваффақият тилайман.

Тайёргарлик масаласига келсак, биз бу ерга ўз вазифамизни бажариш учун келдик. Энг аввало, Осиё чемпионатига йўл олишимиз керак. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Саралаш босқичига 100 фоиз тайёрмиз.

Бизда ҳам баъзи муаммолар бор, айтайлик, жароҳат олган ўйинчилар масаласида, аммо бу бошқа мавзу, барибир тўлиқ тайёрмиз. Барча футболчиларимиз шай турибди. Тўғри, сўнгги ўртоқлик учрашувида Японияга ютқаздик, лекин бундан яхши сабоқ олдик. Бу ўйин бизга фойда келтирди деб ўйлайман.

Таркиб масаласида тўхталадиган бўлсак, саралаш ўйинларига деярли асосий таркибни олиб келдик. Чориев жароҳатдан кейин тикланиш жараёнида, чунки у узоқ вақт давомида жиддий жароҳатлар олганди. Кейинроқ у яна жароҳат олди ва бу сафаргиси анча оғир эди. Унинг ноябрь ойида сафга қайтишига умид қиламиз. У астойдил шуғулланмоқда, лекин ҳозирча ҳатто клубига ҳам ёрдам беришга тайёр эмас. 

Ропиевга келсак, бизда янги давр бошланмоқда. Қирғизистон бош мураббийи айтганидек, ҳар кимнинг ўз мезонлари бор. Бизнинг ҳам ўз вазифаларимиз мавжуд. Бизда янги федерация, янги раҳбарият, терма жамоада деярли 70 фоиз янги футболчилар жамланган. Биз келажакка қараб иш тутамиз ва шу мезонлардан келиб чиқиб, таркиб ёшартирилмоқда. Бу табиий жараён. Ропиев ҳақиқатан ҳам малакали футболчи, лекин келажакни ўйлаб, истиқболли ёш футболчиларни жалб қилишимиз керак. Бундай тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол", – деди 42 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон саралаш босқичида Қирғизистон, Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Нодир Элибоев шогирдлари дастлабки учрашувни 20 сентябрь санасида Фаластин терма жамоасига қарши ўтказади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика