Latest news

20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  0 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  0 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  6 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  16 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  7 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  17 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0

Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор" News

Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"

Футзал федерацияси матбуот хизмати Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси "F" гуруҳи баҳслари якунига етгач, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоевни суҳбатга чорлади.

Мулоқот давомида саралаш баҳслари якунлари, терма жамоанинг яқин келажакдаги мақсад ва режалари ҳақида сўз борди.

— Қирғизистонга қарши кечган учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?

— Ачинарлиси, кутилган натижага эриша олмадик. Бугунги ўйинда асосий дарвозабонимиз Аббос Ўлмасбеков аввалги учрашувларда олган жароҳати қайталаниб қолди ва уни захирадаги дарвозабонга алмаштиришга мажбур бўлдик. Бежиз "дарвозабон – ярим жамоа" деб айтилмайди. Унинг ўрнини эгаллаган Шавкат Иброҳимов учун бу илк расмий ўйин бўлди ва дебютга яраша яхши ҳаракат қилди. Ундан норозиман дейиш нотўғри бўларди.

Қирғизистон терма жамоасининг кучли рақобат кўрсатишини кутгандик, чунки ўзаро ўйинлар тарихига назар ташласак, улар бизга қарши 15 марта майдонга тушиб, фақат бир бор ғалаба қозонган. Бу сафар эса ўз майдонларида энг кучли таркибини тўплаб туша олдилар. Биз эса айрим объектив ва субъектив сабаблар туфайли оптимал таркиб билан иштирок этиш имконига эга бўлмадик.

— Дарвозабон билан боғлиқ муаммолардан ташқари, мағлубиятга бошқа сабаблар ҳам борми?

— Албатта. Фақатгина дарвозабон масаласи билан чекланиб бўлмайди. Ҳозирги таркибимиз аввалгисидан анча фарқ қилади. Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқбол, хусусан, Жаҳон чемпионатларига тайёргарликни кўзда тутган стратегик қарор ҳисобланади.

Ўтиш даврида маълум қийинчиликлар, натижаларда узилишлар бўлиши табиий. Энг муҳими — хулоса чиқариш, йўналишдан чекинмасдан, бундан кейинги ишларни тўғри ташкил этиш.

— Бундай вазият фақат Ўзбекистон терма жамоасига хосми ёки бошқа жамоаларда ҳам кузатиладими?

— Бу нафақат футзал, балки барча жамоавий спорт турлари учун табиий жараён. Масалан, Қирғизистон терма жамоаси 2022 йилги Осиё чемпионати саралашидан ўта олмаган. Яъни, бугунги муваффақият — узоқ муддатли ислоҳотлар натижаси. Ҳатто иқтисодий жиҳатдан барқарор бўлган Хитой ҳам бу йил саралаш босқичидан ўта олмади. Демак, бу узоқ ва мураккаб жараён бўлиб, кўплаб омилларга боғлиқ.

— Мухлислар тажрибали ўйинчилар, жумладан, Дилшод Раҳматов, Ихтиёр Ропиев ва Анасхон Раҳматов нега жамоага жалб этилмаганини сўрашмоқда. Бу ҳақда қандай жавоб берасиз?

— Мухлисларимизнинг фикрларини эътибор билан кузатиб борамиз. Дилшод Раҳматов фаолиятини якунлаб, ҳозирда БМБ футзал клубида бош мураббий сифатида ишлаяпти. Ихтиёр Ропиев ва Анасхон Раҳматов эса янги мавсум арафасида маълум вақт ўйин амалиётисиз қолишди.

Биз уларнинг тажрибаси, маҳоратига шубҳа қилмаймиз ва зарур пайтда терма жамоага жалб қилишимиз мумкин. Лекин бугунги куннинг реалияти — ёшларга имконият бериш, муносиб ўринбосарлар тайёрлаш. Буни биз устувор вазифа деб ҳисоблаганмиз.

— Асосий дарвозабон Аббос Элмуродов нима сабабдан саралаш баҳсларида иштирок этмади? Шунингдек, Суннат Жўраев ва Даврон Чориев ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

— Аббос Элмуродов ёзги йиғинда жароҳат олган ва ҳозирда шифокорлар назоратида муолажа оляпти. Яқин вақт ичида сафга қайтиши кутиляпти. Даврон Чориев ҳам жиддий жароҳатдан сўнг индивидуал машғулотларни бошлади ва унинг тез орада жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз. Суннат Жўраев эса ҳозирча тўлиқ тикланмаган. Унинг тикланиш жараёни бироз чўзиляпти.

Шунингдек, мухлисларимизга яхши таниш бўлган ака-ука Солиҳовлар ҳам мураббийлар штаби диққат марказида турибди. Уларнинг ҳолати ва формада эканлиги доимий баҳолаб борилади.

— Мухлислар ҳужум чизиғида самарадорлик етишмаётганини таъкидлашмоқда. Бу борада нима дейсиз?

— Бу танқидни тўлиқ қабул қиламиз. Ҳақиқатан ҳам айрим ҳолатларда гол уриш имкониятлари бўлди, аммо улардан фойдаланилмади. Бу масалага жамоа штаби алоҳида эътибор қаратади.

Ҳужумчиларнинг техник маҳоратини ошириш, қарор қабул қилиш тезлиги ва аниқлигини кучайтириш бўйича махсус машғулотлар режалаштирилган. Ишонаманки, кейинги учрашувларда бу камчиликлар бартараф этилади ва мухлисларимиз ҳужумчиларнинг самарали ўйинига гувоҳ бўладилар.

— Қирғизистонга қарши ўйиндаги натижа Осиё чемпионатидаги имкониятларимизга қандай таъсир қилади?

— Бугунги натижа, албатта, бизни қониқтирмади. Мухлисларимизнинг хавотирларини тўлиқ тушунамиз ва жонкуярликларини қадрлаймиз. Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу натижа терма жамоамизнинг Осиё чемпионатида иштирок этиш имкониятларига таъсир қилмайди.

Биз финал босқичгача бир қатор кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирганмиз. Бу учрашувлар орқали жамоа ўйинини мустаҳкамлаш, аниқлаштириш ва кучайтиришни мақсад қилганмиз. Имкониятларимиз бор ва натижага етиш учун ишонаманки, етарли салоҳиятга эгамиз.

Rating:    

Comments

+2   
25 sep 20:16:02
M U F C
Terma jamoaga yosharish nega kerkak. Termada hozir eng zo'rlari o'ynashi kerak. Yoshlarni klublar o'ynatsin, poshsin keyen termaga chaqiringlar. O'siroq ko'tga arpa un bahona qimasdan eplolmasa tashab ketish kerak. Kelajakni o'ylash axmoqona gap, hozir zo'r bo'lsang, ortingdan yana zo'rlari chiqib kelaveradi.
+1   
25 sep 19:34:02
NEWS 24
Eplolmading birodar yutqazishlik bu sharmandalik jomoani avval saviyasi yuqori edi yoshartiryapmiz deb jamoani tiqib tashlash kerak emasda bunday oyinlar bilan osiyo chempda sharmanda bolamizku
   
25 sep 22:58:00
Адхамжон Низамов
Бир кадам олдинга,икки кадам оркага.Хе..ургилдим келажак режангдан.Олдин эртани хал килиб ол.Кейин келажакни гапир.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика