Latest news

14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  17 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  9 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  17 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  9

Нодир Элибоев: "Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди" News

Нодир Элибоев: "Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида иштирок этди.

Меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг терма жамоамиз ёрдамчи мураббийи Нодир Элибоев фикрларини билдирди. 

- Терма жамоамизда кўплаб вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдаланишда оқсаш кузатилди. Шуни эвазигами ёки омад келмагани туфайлими Ироққа ютқаздик. Бу бўйича нима дея оласиз?

- Омад келмади демаган бўлардим. Ўйинни жуда ёмон бошладик. Энг асосийси, йигитларимиз рақибга нисбатан ҳурматсизлик қилиб майдонга тушишди, яъни 100 фоиз ютамиз деб ўйлашди. Бу – спорт. Уни алдаб бўлмайди. Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди. 2 та тўп ўтказиб юборганимиздан кейин фақат ҳужум қилдик, лекин қайта тикланиб олиш қийин бўлди. Кўплаб голли вазиятларни кўкка совурдик, шуни эвазига яна асабийлашдик. Ўйлайманки, бу яхшиликка. Бундан хулоса чиқарамиз. 

- Ироқда эронлик мураббий ишламоқда. Ўзингиз ҳам кўп марта ироқликларга қарши тўп тепгансиз. Ҳозирги термада эронлик мураббий ишлаётгани таъсири сезилдими?

- Албатта. Яхши мураббийни жалб қилишган. Иши сезилмоқда. Ўйинида мазмун бор. Ироқ терма жамоасига Осиё чемпионатида омад тилаб қолган бўлардим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика