Latest news

12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  0 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  7 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  13 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  12 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  2 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  1

Нобель Арустамян Шомуродовнинг "Ювентус"га трансфери ҳақида нима деди? News

Нобель Арустамян Шомуродовнинг "Ювентус"га трансфери ҳақида нима деди?

Машҳур футбол инсайдери Нобель Арустамян Италия матбуотида юзага келган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабатини билдирди

Кўпчилик ушбу мавзуга ҳазил аралаш муносабатда бўлишди. Италияда январь ойи трансферларга ва турли номларга тўла бўлади, аксарият ҳолларда нима бўлишини олдиндан айтиш мушкул. Айниқса, "Ювентус" таркибида бундай ҳолатлар кўп учрайди. Яқинда бу клуб Хитойда бир неча йиллардан бери ўйнаб келаётган 35 ёшлик Грациано Пелле ёки олти йил олдин Туринда тўп тепган тенгдоши Фернандо Лоренте ёки фаолиятини якунлаш арафасидаги Фабио Квальяреллани ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлди. 

Клуб Андреа Пирлонинг олдига ҳужумчи сотиб олиш вазифасини қўйган. Боиси жамоанинг ҳужуми аниқ бир шаклга кирмаган. У ерда Роналду, Мората ва Дибаладан бошқа ҳеч ким йўқ.

Хўш, Шомуродов ҳақидаги миш-мишларга ишонасизми?

Биринчидан манбаа "Tuttosport" газетаси, афсуски у Италияда энг обрўсиз нашрлардан бири ҳисобланади. Кўпинча текширилмаган маълумотларни беради ва хатога йўл қўяди. Бошқа томондан эса бу Турин ОАВи. Ажабланарлиси ушбу газета биринчилардан бўлиб 2018 йилда Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши ҳақида ёзган. Кўпчилик бундан ҳайратланган эди. Лекин бу трансфер амалга ошди. 

Элдор "Женоа"да яхши ўйин кўрсатмоқда. Унинг Генуяга келганига кўп бўлмади, атиги иккита гол урди. Лекин яқинда келганига қарамасдан жамоанинг энг яхши ҳужумчисига айланди. Менимча Шомуродовнинг "Ювентус"да пайдо бўлиб қолиши фитна. Сабр қилинг ва кузатишда давом этинг. Клуб атрофида ҳали бошқа исмлар пайдо бўлади",-

Иккинчи омил Валерио ва Габриеле Жуффрида. Улар Миранчукнинг "Аталанта"га ўтишига кўмаклашишган. Шомуродовнинг "Женоа"га ўтишида бу агентлар ҳам ҳисса қўшган. Иккиси ҳам спорт директори Фабио Паратичи билан жуда яқин алоқада. Миранчукнинг сўзларига кўра, Жуффрида у билан мулоқот қилган. 

Мен ProSport menejmenti раҳбари Герман Ткаченко билан боғландим. У "Ювентус"нинг қизиқиш билдираётгани ҳақидаги саволга изоҳ бермади, лекин амалга ошишига ишонади. "Ҳозича Шомуродов трансферга муҳтож эмас. У "Женоа"да ўз ўйинини топмоқда. Агар Элдор шундай ўйнашда давом этса вақт ўтиши билан Италиянинг кучли клубларидан бирига ўтади"


Валерий Карпин: "Шомуродов "Ювентус"да? Бўридан қўрқсангиз ўрмонга борманг"

"Ювентус"да молиявий аҳвол яхши эмас, шу сабаб клуб Шомуродовни ижарага олмоқчи

Rating: -28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика